2016-йил аълоларини аниқлаймиз! Овоз бер!

- in Yangiliklar
440
0

Демак, "ЭътиБОР"- 2016 йилнинг энг аълолари номзодлари билан танишинг:

Миллий йўналиш бўйича йилнинг энг аъло эркак хонандасига овоз беринг: 1. Ботир Қодиров, 2.Озодбек Назарбеков, 3.Алишер Файз, 4. Абдурашид Йўлдошев, 5.Шохжахон Жўраев.

Миллий йўналиш бўйича йилнинг энг аъло аёл хонандасига номзодлар йиғилмади!

Миллий йўналишда ижод қиладиган хонандаларни бу йили ижоди сезилмади.

Гулсанам Мамазоитованинг хам фақат эстрада йўналишдаги қўшиқлари эфирда айланмоқда.

Эстрада йўналиши бўйича йилнинг энг аъло эркак хонандасига овоз беринг:

1.Шохруххон, 2.У.Рахматуллаев, 3.Сардор Рахимхон, 4.Жасур Умиров, 5.Рашид Халиков.

Эстрада йўналиши бўйича йилнинг энг аъло аёл хонандасига овоз беринг:

1.Муниса Ризаева, 2.Лола, 3.Шахзода, 4.Райхон, 5.Каниза.

Изох: Мазкур бешталикка Канизани қўйилиши билан фанклублар хусусан Манзура ва Умидахоннинг мухлислари нима учун ўрнига Манзура ёки Умидахон қўйилмагани эътирози кучайди.

Йил давомидаги ижод тарафлама Каниза бир неча омадли "Лилла", "Ёр-ёр","Фарзанд ноласи","Ўзбегим", "Ўйламанг" ва бошқа қўшиқ хамда клиплар чиқариб, хаттоки концерт хам тақдим этди. Манзура ва Умидахонга қараганда Канизанинг ижоди кўп кўринди, хаққоний бўлинг, Манзура ва Умидахон бу йил суст ишлашди. Балки йил хонандаси номига лойиқ эмасдир аммо ушбу бешталикда бўлишга Каниза хаққоний лойиқ бўлди!

Йилнинг миллий рухдаги концертига овоз беринг:

1. Озодбек Назарбеков (жонли), 2.Гулсанам Мамазоитова (жонли), 3.Жахонгир Отажонов (жонли), 4.Ботир Қодиров, 5.Шохжахон Жўраев

Йилнинг эстрада йўлидаги шоу-концертига овоз беринг:

1.Райхон, 2. Шохруххон, 3.Лола, 4.Шахзода

Йил қўшиғини аниқланг:

1.Юлдуз Усмонова-"Мен сен билан қироличаман", 2.Муниса Ризаева-"Манбоп", 3.Озодбек Назарбеков-"Жиги-жиги", 4.Сардор Рахимхон-"Фаридам", 5.У.Рахматуллаев-"Қирмизи олма"

Йилнинг энг омадли кашфиётларидан аълоларини аниқланг:

1.Феруза Каримова, 2.ВИА "Мароканд", 3.Санжар Халиков

Овоз беринг! Натижалар 2017йил 1-январь куни тақдим этилади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Озарбайжонликлар Манзура олдига серқатнов…

Озарбайжон халқ артисти Адалет Шукуров ва юртимизда хит