Юлдуз Усмонова “запрет”дан халос бўлди

- in Yangiliklar
287
0

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмоновани 7-декабрь кунги сюрпризи хақида эълон қилдигу аммо қани энди бундай хабарни беркитиб бўлса?)

Репетиция жараёниданоқ сурат ва видеолар тарқалиб у сюрпризни сирини очди қўйди.

Юлдузнинг деярли хар бир қадами мухлислари томонидан сурат ва видеога олиниб дарров тарқатилади. Айниқса сахна билан боғлиқ бўлса борми?)

Юлдуз ижодий даврида бир неча бора "запрет"га учраган ва бу борада хам ўзбек эстрадасида у хаммадан илғор. Аммо сўнггиси йиллар давомида чўзилиб кетганди. Шархлов ортиқча зеро бу аёл сахна учун яралган ва нима қилган бўлишидан қатъий назар йиллар даврида етарли жазо бўлди. Хонандадан кўра мухлисларига жабр бўлди.

Ижодда яшайдиган ва умрини касбига тикадиган "змееносец" буржи вакили Юлдуз эса бошқа сахналарда порлаб юраверди!

"Истиқлол" санъат саройида концерт бермай эфирда кўриниб эштилмагани билан уни "запрет"да бўлгани сезилмади, зеро куйлашданам тинмади, клиплар тақдим этишдан хам ва албатта концерт сифатида ўтиб келаётган сўнгги уч йиллик альбом тақдимотлари Юлдузни "запрет"да эканини умуман билдирмади. Қўшиқ ва клиплари тезда нафақат Республикамиз бўйлаб балки хориждаги барча ўзбекларга етиб бораверди.

Ахир 21 аср интернет даври!

Кеча 5-декабрь куни янги сайланган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ғалабасига ташкиллаштирилган байрам тадбирида у қатор хонандалар билан бирга сахнада Ўзбекистон Республикаси мадхиясини куйлади.

Уч халқ артисти Озодбек, Юлдуз ва Гулсанам ўртада биргаликда туриши ўзига хос бир бошқача кўринар экан. Тадбир режиссерини интригасию юморига қойил қолмай илож йўқ.

Шунингдек Юлдуз Турдиева, Жахонгир Позилжонов, Шахзода ва бошқалар хам мадхияни бирга куйлашди.

Бу видео бир зумда ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Сизларга тўлиқ турини намойиш қиламиз:

Ютубда томоша

Янги Президент олдида куйлагани Юлдуз Усмоновани расман сахнага қайтганлигидан далолат.

7-декабрьдаги сюрприз? Бугун айнан мана шу сюрприз суратга олиш жараёнида Юлдуз Усмонова банд бўлади.

Эртага, 7-декабрь куни Тошкент вақти билан соат 21:40да (8-декабрь куни эса такроран эрталаб соат 10:00да) "Ўзбекистон" телеканалидаги Конституция байрамига бағишланган гала концертни томоша қилинг ва Юлдуз Усмоновани эфирда хам томоша қилишни бошланг!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Шахноз-"Савол жавоб" мп3

2018-йилги Рамазон санъат ахли тарихида хонандаларимизни Сами Юсуфлашиш