Yulduz_giftbox Юлдуз ўғли билан аварияга учради.

- in Yangiliklar
791
0

8-декабрь куни тушга яқин креатив пишириқлар ва хусусан ажойиб тортлари билан yulduz_giftbox тахаллуси орқали таниш Айходжаева Юлдуз аварияга учраган. У билан ўша пайт ўғли хам бўлган. Бир зумда авариядан тарқалган суратлари билан Юлдуз ўзига келмай ётганмиш деган хабарлар тарқала бошлади.

Қизиқчи Халима Ибрагимова:- Авария бўлган куни мен хам кечаси эшитдим. Жиддий авария бўлибди лекин, мошинаси бир ахволда. Шифохонага борганида хушида бўлмаган кейин ўзига келиб уйқуга кетиб жавоб бера олмаганига хушига келмаяпти деган гап тарқалган бўлса керак. Ўнг оёғи синибди, хозир гипсда.

Мошинада ўғлиям бўлгану аммо унга жиддий шикаст етмаган. Бироз қирилиб шилинган ва боши урилганини айтмаса ахволи яхши. Хозир она-бола ўз уйида.

Юлдуз шоу-бизнес оламида қизиқчи Халима Ибрагимова тарафидан реклама қилинган бўлиб, Юлдуз у орқали таниқлилар ва машхурларни таваллуд айёмлари ва ёки турли байрамларда ажойиб тортлар билан сийлаб келмоқда.

Юлдузга соғлик тилаб тезроқ оёққа туриб кетиши ва ширин санъатига ривож тилаб қоламиз.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Шахноз-"Савол жавоб" мп3

2018-йилги Рамазон санъат ахли тарихида хонандаларимизни Сами Юсуфлашиш