Янги йил “Миллий Тв” билан!

- in Yangiliklar
409
0

Менимча айнан янги йил байрами кечасида одамларни аксарияти телевидение олдига мухрланиши анъанага айланган. Айнан шу байрамда эфир турли туман қизиқ шоу дастурларию концерт ва албатта биз суйган ностальгик фильмлар билан тўлади.

Миллий телеканали хали жудаям ёш бўлишига қарамай бир зумда хаммани эътиборига тушгани сир эмас ва бундан олдинги мақолаларимда хам буни айтганман. Сифатли телеканалнинг креатив ва дидли ёндошувлари, янги қўшиқлару фильмларгача айнан шу каналда бўлаётганига қаерга кирма ўша ерда Миллий телеканал ёқилган бўлишига эришди.

Кўнгилочар телеканаллар орасида санъат оламидаги янгиликларни биринчи бўлиб ва мухлисларни талабини тўла тўкис қондириш бобида айнан Миллий телеканал илғор эканини шу кунлардаги долзарб бўлган Юлдуз Усмонованинг клип ва концертларини мунтазам равишда намойиш қилишаётганидан хам билса бўлади.

Юлдузни айнан шу телеканалдан кузатинг, олдинда Юлдуз билан қизиқ шоу дастурлар айнан шу телеканалда!

31-декабрь куни МиллийТв ижодкорлари телетомошабинлар учун кўпгина сюрпризлар тайёрлаётгани маълум!

Айтганча, мазкур телеканал Андижон, Наманган, Фарғона, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Жиззах , Сирдарё, Тошкент вилояти ва хаттоки Қорақалпоғистонда хам эфирга узатилишни бошлади.

Тез кунларда Хоразм, Бухоро ва Сурхандарё вилоятларида хам эфирга уланиш бўлиши маълум.

Миллий телеканал Республика бўйлаб!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Кумирлар шарти!

  Озодбек, Райхон, Ботир, Алишер ва Самандар  Мухлис-шоу-2