“Мавсум хитлари” гала концерти. Видео

- in Yangiliklar
529
0

15-декабрь куни "Истиқлол" санъат саройида "Мавсум хитлари" тақдирлаш маросимининг навбатдаги сони бўлиб ўтди.

Бошловчилар Нилуфар Сотиболдиева ва Рустамбек бўлди.

Концертни мехмон хонандалар "Диёр" гурухи очиб берди.

Гулсанамни бир вақтлар дидсиз либоси учун танқид қилганимни шу куни қайтариб олдим. Кўриб турганингиздек унинг шу кунги кўриниши чарақлаганда чарақлаб барчани кўзларини қамаштирди. Ўзига ярашган ва ўта жозибали либоси шу куниёқ хамманинг ижобий мухокамасига сабаб бўлди.

Унинг "Алдама мани" қўшиғи дастур ташкилотчилари фикрига кўра хит дея тан олиниб , Гулсанамга мукофотни жарохатланган ва гипсдаги Ботир Қодиров тақдим этди.

Унинг бу жарохати билан бирваракайига 3та воқеа боғланмоқда. Ким шифохонада жахл қилиб қаергадир уриб олган деса, яна кимдир муштлашаётиб шапалоқни омадсиз урганидан деди. Муштлашувда шапалоққа нима бор дейсиз. Ботирнинг ўзини айтишича эса уйидан чиқаётиб сирпаниб кетиб шу ўнг қўлини устига йиқилган…ва энг қизиғи бармоғи синган. Қай бармоғи эканиниям тахмин қилмоқдаман, ха майлида, хазил)) .

Геометрия ва физика қонунларига қарши чиқаётган бу хонанданинг жарохати сабаби рости энди фарқи йўқ, асосийси у тезроқ соғайиб кетсин. Ахир ўнг қўл. Кўришиш, микрофон ушлаш ва хоказо.

Феруза Каримова дастурга яхши тайёрланиб келган кўринади . Ферузани йил кашфиёти даражасида танитган "Дастингдан" қўшиғи ва унга олинган клип сахнага кўчиб, клипидаги раққосалар ва рақс сахнада жонланди.

Унинг хам бу қўшиғини хит деб топган ташкилотчилар номидан мукофотни Абдурашид Йўлдошев топширди.

Алишер Файзнинг "Хай хай" қўшиғига мукофотни "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси лицензия бўлими рахбари Одил Абдуқаххоров топширди.

Мехмон хонанда сифатида Дилдора Кунузоқова эълон қилинганида унинг ким эканига хамма хайратланди, аммо сахнага ногирон қиз чиққанида диққат ортди. Маълум бўлишича концерт дастурида иштирок этиб қўшиқ тақдим этиш орзуси бўлган ва дастурда унинг орзуси рўёбга чиққан. Бу имконият учун ташкилотчиларга хурмат!

Муниса Ризаевани "Манбоп" қўшиғи учун мукофотни топшириш учун Sayyod.com сайти рахбари Sayyod Сардор Комилов сахнага таклиф этилди.

9 йилдан бери катта сахнада кўринмаган Юлдуз Усмонова узоқ танаффусдан сўнг илк маротаба "Истиқлол"санъат саройи сахнасида кўриниши тарихнинг "Мавсум хитлари" номи билан боғланди.

Юлдуз Усмонова эълон қилинмасиданоқ, сахнада унинг созандалари кўрингани захоти одамларнинг қий-чуви саройни тутди.

Шу кунги аксар гуллар унга аталганди.

Олқишлардан сарой ларзага келди. "Қироличаман" қўшиғидан сўнг яна битта қўшиқ сўрашганида Юлдуз эски шўх қўшиқларидан "Бормикан" қўшиғини куйлаганидаги хар бир рақс харакатларида одамлар жонланаверди. Одамлар унинг шу харакатларига хам маза қилиб юборишади.

Юлдуз сахнада мусиқага айланади қўяди. Тинглайсиз ва ўша қўшиқни унинг ижросида кўрасиз хам.

Эътибор, мехр ва қарсак учун ташаккур изхор этган Юлдуз яхши гўзал концертларда бирга-бир кўришиш насиб этсин дея сахнани қўли орқали ўпиб қўйди. (Юлдуз чиқиши алохида видеоси) Концертдан тўлиқ видео ушбу репортаж сўнггида (пастроқда)

Юлдузга "Қироличаман" қўшиғи учун чемпион ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Миржалол Қосимов мукофотни топширди.

Рашид Холиқовга "Йўқ дема" қўшиғи учун мукофотни устоз сухандон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Дилором Умарова топширди.

Дастур хажвий онларини квартетга айланиб қолган "Хасан Ва Хусан" триоси тақдим этди. Очиғи йигитларнинг ижоди сустроқ кўринмоқда. Динамика йўқдек. Янги ғоялар, изланиш, ижод , мехнат ва албатта мантиққа яқинроқ хазиллар ўйлаб топишларини тилаймиз.

Сардор Рахимхон ва Халиманинг "Халима" дуэти учун мукофотни "Навруз" радиосининг бош директори Мирафзал Мирсодиқов топширди. Рахимхон мукофотни Халимага берди ва ўзига дипломни қолдирди.

"Лолажон" қўшиғи билан таниш Музаффар Мирзарахимовнинг "Сенсиз" қўшиғи учун мукофотни НилуФар топширди. Мукофотдан рухланган Музаффар НилуФарнинг тилакларини тингламай шоша-пиша сахнани тарк этди. НилуФар Музаффар кетидан тилак билдиришдан бошқа илож тпмади.

Шохруххоннинг "Алдамадим" қўшиғи учун мукофотни сухандон, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Муслимбек Йўлдошев топширди.

Асосан Хоразмда жудаям таниқли бўлган Бунёдбек Саидовнинг "Лўппи" қўшиғига мукофотни топшириш Халимага юклатилган эдию бироқ Бунёдбек қўшиқ куйлаётганида у сахна ортига ўтиб кетганча қайтиб чиқмади. Шу сабаб унга мукофотни олиб чиққан қизларни ўзи топширди. Халима дастур сўнггида кўринди ва уни чақиришган пайти либос алиштираётган бўлганини айтди. Интригааааааааа

Дастурни якунлаган Ботир Қодировнинг "Нима бўлди?" қўшиғи учун "ШовШув" сайти рахбари Жасур Хамроев мукофотни топширди.

Маълум бўлишича дастурда Озодбек Назарбеков "Жиги-жиги" қўшиғи билан қатнашиб шу қўшиғи учун мукофотни олиши ва шу тариқа концертни якунлаши керак бўлган. Айни дамда бетоб бўлган Озодбек касаллиги туфайли концертга кела олмаган ва сахнада жонланиши керак бўлган клип хам бекор бўлган. Биз дастурга келганимизда клип қахрамонлари либосларини кўтарганча саройдан чиқиб кетишаётганди.

Концертда шунингдек Лола "Хабар ол" қўшиғи учун актер Мухаммадисо Абдулхаировдан ва У.Рахматуллаев Мавлуда Асалхўжаевадан "Қирмизи олма" қўшиғи учун мукофотини олди

Фанклублар ва мухлисларнинг кўпини қийнаётган " Нима учун Шахзода ва Райхон йўқ?" саволига жавоб: бу тақдимот маросими ўз номи билан МАВСУМ хит-паради ва шу йили бундан аввалги мавсумларда ўтказилган тақдимотларда улар тақдирланишган.

Шу учунам афишадаги номлар умумий бўлиб, тақдирланганлар ва номинантлар номи билан тўлдириб борилаётган экан.

P.S: Мазкур мавсум хитлари дея тан олинган қўшиқлар ташкилотчи "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси Тошкент шахар бўлими фикрига монанд тузилган.

Суратлар муаллифи Баходир Матёқубов

Видео: Нодира Махмудова

Ютубда томоша

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Шахноз-"Савол жавоб" мп3

2018-йилги Рамазон санъат ахли тарихида хонандаларимизни Сами Юсуфлашиш