Кийдиради Анжанчасига!

- in Yangiliklar
271
0

Айни дамда Андижонда Озодбекнинг қўшиғидаги "Кийдиради Анжанчасига" мисралари жонланмоқда.

Соат миллари 17:00га яқинлашиб йиғилаётган Андижонликлар бироз аввал реклама қилиниб сотилган чипталарни қўлларида тутганча бугун соат 17:00га белгиланган Ботир Қодировнинг концерт дастури ўтадиган жойга келиб кутилмаган янгиликдан бошлари қотиши бошланмоқда.

Бизга телеграм орқали Андижонликлардан мурожаатлар бўлиб аниқлик киритишни сўрашмоқда. Шулардан бирининг хатидан парча:

Андижон шахридаги "Истиклол"туйхонасига 17.12.2016 й соат 17:00 га Ботиржон Кодировни концерти белгиланган ва барча чипталар сотиб булинганэди номаълум сабабларга кура концерт колдирилаябди.

Ботир Кодировни ашаддий мухлисиман.нахотки Ботир Кодиров концер ташкилотчилври билан келишолмаганлиги учун узи тугилиб усган шахри мухлисларини овора килса

10 кун олдин радиодан рекламалар кетган

Ботир Қодировнинг продюсери Асрор Исахўжаев:- Андижондаги концертга фақат "заклад" берилган бўлиб у пулларга поездга чипталар олинган аммо ташкилотчилар билан олдиндан келишилган шартга кўра улар қолган пулларни концертдан олдин беришлари керак эди.

Кўп холларда мана шу тариқа олдиндан пулни бермай концерт бошланишидан аввал ёки концерт пайти ва концертдан кейин берамиз дейилган ваъдалардан куйганмиз. Яқиндагина ноябрьда шундай воқеа бўлиб халигача пулларни ололмаяпмиз. Шу сабабли хам нафақат биз балки бошқа хонандалар хам вилоятлардаги концертлардан аввал келишилган суммани олдиндан юз фоиз олишади.

Бугунги кунгача Андижондаги концерт ташкилотчилари хар куни турлича бахоналар қилишди, орага кимларнидир кафолат сифатида қўйишга хам уринишди. Бугун эса эрта тонгда ўша ташкилотчиларни ўзи чипталар улар истаган суммада сотилмагани учун ўзлари концертни бекор қилиш таклифини беришди.

Диққат сиз гувохи бўлган турли ва ёки қизиқ сурат, видео хамда янгиликларни зудликда телеграмдаги рақмамимизга юборишингиз мумкин: +998946952121 @sayyodmedia

Хохишингизга кўра аноним қолишингиз кафолатланади!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Сардор Рахимхон "Умидвор юрак" Мп3

  Тиним билмас ижодкор ва росмана энг энг