“Сетора” бўлган, бор ва бўлаверади! +Видео

- in Yangiliklar
363
0

15-декабрь куни "Сетора" гурухининг икки вакиласи Камилла ва Лейли бир вақтлар куйланган "Рахмоним" қўшиғини қайта аранжировка ва янги талқинда куйланган турини тақдимотини ўтказиб шу билан биргаликда гурухнинг кейинги давоми хақида эълон қилишди.

"Мармарис" ресторанида гурухнинг мухлислари билан бир қаторда яқинлари ва ОАВ иштирок этди.

Кечани хонанда Карен Ғофуржонов олиб борди.

Гурухнинг яна бир вакиласи Феруза Латипова АҚШдан туриб йўллаган видеомурожаати экранда намойиш этилди.

Кечада кутилмаган бир кимошди савдоси ўтказилди. Биз ушбу тадбирга мехмон сифатида таклиф этилган бўлганимиз ва бу ғоядан бехабар эканимиз учун бизга кутилмаган ва жудаям қувончли хабар бўлди.

Камилла ва Лейли янги йил арафасида бемор болакайлар учун имкон қадар ёрдам сифатида шу кунги премьера қилинган қўшиқни дискда ёзилганини кимошди савдосига қўйиб , тушган пулларни sayyod.com сайтининг "Фахрли инсон" лойихасига ўтказишни эълон қилишди.

Очиғи бу хам ўзига хос бир қахрамонлик биз учун кутилмаган бўлди. Қаранг, қизлар гурухнинг кечасини ўтказа туриб, ўзларини байрам кечасида хайрия хам уюштиришди. Бу гурух қизларига бўлган хурмат хиссини бир неча бора оширади.

"Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихаси бугунги кунда мана шундай тарздаги кучга эга бўлганидан бенихоя хурсандмиз ва ушбу ишни хамма билан биргаликда, хусусан шу гурух қизлари билан хам амалга ошираётганимиздан фахрланамиз!

Кимошди савдосида диск 750.000 сўмга сотилди. Бундан ташқари "Сетора" гурухининг плакатлари хам шу куни 15 минг сўмдан сотилиб ундан тушган пулларни хам "Фахрли инсон"га ўтказишни маълум қилишди.

Жонли премьера қилинган "Рахмани" қўшиғини жонли ижрода куйлаб бўлгач Камилла йиғлаб юборди ва таъсирланиб йиғлаши сабабини куйлаш бу бахт экани, ўз ишинг билан шуғулланишинг бахт экани дея "Биз хамиша Сетора эдик, биз Сеторамиз ва Сетора бўламиз хамда бугун Сетора сифатида севимли дўстларимиз учун куйлаймиз!" деди

Экранда Россия примадоннаси Алла Пугачева ва Филип Киркоров билан янги йил шоусида бир вақтлар ишлаш бахтига муяссар бўлганлик видеоларини намойиш қилишди. Русларнинг қатор юлдузлари бу видеода "Сетора" шаънига илиқ фикрлар билдириб гурухнинг порлоқ келажаги хақида гапиришган.

Йиғилганлар учун "Сетора"чилар ўзларининг машхур хитларидан попуррини хам жонли куйлаб, мухлислар талабига монанд равишда "Охим" ва "Куз" қўшиқларини тадбир сценарийсидан ташқари юз фоизли жонли ижрода импровизацион равишда куйлашди.

Мухлислар гурух қизларига илиқ фикрлар билдириб уларнинг қўшиқларини биргаликда баралла куйлаб рақсга тушишди.

Тадбир фикримча ўйланганиданда файзли ва илиқ ўтган. Буни қуйида тақдим этилаётган видеодан хам кўрарсиз.

Шундай қилиб "Сетора" гурухи эндиликда икки қиз Камила ва Лейлидан иборат бўлиб ижодни давомлашини маълум.

Янги ижод намуналарини кузатамиз.

Тадбирдан батафсил тўлиқ видеони томоша қилинг

ЮТУБДА

Суратлар муаллифи Музаффар

Видео Афзал Илхом

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Озарбайжонликлар Манзура олдига серқатнов…

Озарбайжон халқ артисти Адалет Шукуров ва юртимизда хит