Райхон “Намасте” бахонасида концерт берди. Видео

- in Yangiliklar
715
0

19-декабрь куни Райхон "Намасте" қўшиғига Хиндистонда суратга олиб қайтган клипини тақдимоти шарофати билан "Мармарис" ресторанида мусиқий кеча ва мини концерт ўтказди деса хам бўлади.

Тадбир мехмонлари оммавий ахборот воситалари ва хонандалардан Рашид Холиқов, Манзура ва Зиёда бўлишди.

Райхоннинг бўлажак концерти ва ушбу тадбир ташкилотчиси "ПРОАРТ" фирмаси рахбари Жавлон.

Кечанинг "раозрев"и, яъни қизитиб туриш ёки санъатда айтиладиган тушунча: иккинчи хофизликни Матин бажарди.

"Дастахонли" Зиёда қуруқ келмади. Гулларни тақдим этиб , бироз ўтирдию яна тўй хизматларига шошилди.

Яна бир бора оналик бўсағасидаги Зиёданинг табаррук қорнини шу кун Райхон ва Манзура хис этиб кўришди.

"Джулия" қўшиғини Матинга қўшилиб куйлаган Фарход Алимов бирданига нақоротни Райхонга ўзгартирди ва бироздан кейин яна Джулиялаб кетганида Райхоннинг хайрати кўпроқ бўлди.

"Намасте" клипи тақдим этилишидан аввал Райхон бир неча қўшиқларини куйлаб деярли концерт тақдим этди.

Кейин албатта "Намасте" қўшиғини куйлаб ортида клип намойиш этилди.

Фарход Райхонни сахнадан гул билан столга кузатди.

Клип режиссери Нозим Жумаев.

Ха, айтганча, клипни ўзи зўр! Қўшиқдан кўра омадлироқ!

Эътиборингизга ушбу тадбирдан тўлиқ 32 минутлик видео тақдим этарканмиз унда яна қисқача интервью хам борлигини маълум қиламиз.

Райхонни концертида Юлдуз Усмонова билан дуэт бўлиши мумкинми нима дейсиз?)

Видеони ЮТУБда томоша қилмоқ

Суратлар муаллифи Баходир Матёқубов

Видео Нодира Махмудовадан

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Шахноз-"Савол жавоб" мп3

2018-йилги Рамазон санъат ахли тарихида хонандаларимизни Сами Юсуфлашиш