Диққат видеотанлов!

- in Yangiliklar
283
0

Хонанда Kamilla мухлислари учун видео-танлов эълон қилди

Хонанда Kamilla ўзининг Facebook’даги саҳифасида видео-танлов эълон қилди. Танлов иштирокчиларининг юборилган видеолари хонанданинг “Янги йил” (манбаа: https://soundcloud.com/kamillalive/kamilla-novyy-god) деб номланган қўшиғи клипида фойдаланилади.

Танловда иштирок этиш учун Kamilla’нинг “Янги йил” қўшиғи остида байрамга хос қисқа видеоролик ёзиш ва уни 27-декабрга қадар kamilla@pomidor.uz электрон почтасига юбориш талаб этилади.

Видеороликлар профессионал камерада ёки мобил телефонда горизонтал режимда тасвирга олинган бўлиши керак.

Хонанданинг ўзи қайд этишича, асосийси, юборилган ишларда кўтаринки кайфият ва хурсандчилик сезилиб турсин.

“Янги клипимда сизларнинг видеороликларингиздан фойдаланиш мен учун қувончли ва фахрлидир”, — дейди Kamilla.

Kamilla’нинг “Янги йил” таронасини тинглаш учун ушбу ҳаволага ўтинг (https://soundcloud.com/kamillalive/kamilla-novyy-god)

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Шахноз-"Савол жавоб" мп3

2018-йилги Рамазон санъат ахли тарихида хонандаларимизни Сами Юсуфлашиш