Эртакдаги чевар кечасида

- in Yangiliklar
460
0

20-декабрь куни Ўзбекистондаги дизайнерларнинг энг илғор ва талабгорлари сафидан саналган махоратли дизайнер Дилдора Қосимова ўзига хос янги йил олди кечасини ўтказди.

Ушбу кечага таклифноманинг ўзиданоқ бу кеча ўзгача бўлишини сезандик, зеро таклифнома шоколад кўринишида бўлганди. Уни видеосини инстаграмдаги сахифамга қўйгандим.

Бир сўз билан "Модная сказка" сўзи билан таърифлаш мумкин бўлган бу кечанинг безалганидаги хар бир кичик деталидан то мусиқий фонигача ўзга бир оламга тушиб қолганни хис этасиз.

Дид ва савия қай даражада эканини шундоғам суратлардан тушуниш мумкину аммо шу ерни мухитини ўзини бирор бир мамлакат ва ёки хориж стили деб эмас, рости бир дизайнернинг эртакдаги хонадонига ўхшатиш мумкин бўлди.

Креативлик, ғоя ва фантазия портлаган маркази деб шу ерни айтиш мумкин.

Машхурлардан шу кунги мехмонларда Асал Шодиева,

Шахзода Матчанова,

Шахзода ва бошқалар бўлишди.

Кичик қизалоқлар учун бу тадбирни орзулар уйи деса хам бўларди, улар учун тайёрланган ажойиб ва бежирим либосларни бир қаранг.

Хоналарнинг хар бир бурчагигача нафислик ва бежиримлик хукумрон.

Янги йил шукухи эртакдек жонланган.

Мана бу оппоқ мебелларни қоғоздан тайёрланиб шунчаки устига чизилган десангиз адашасиз. Улар росмана мебель) Ажойиб а?

Диджей хоним ажойиб мусиқалар билан йиғилганларни хушнуд этди.

Бежирим либослар яратиш бўйича чевар Дилдора Қосимовадан турфа либослар билан тўлган янада қизиқ кечалар кутиб қоламиз.

Йигит ва эркаклар учун хам нимадир тайёрласалар зўр бўлармиди…

Фоторепортажни Нодира Махмудова тайёрлади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Озарбайжонликлар Манзура олдига серқатнов…

Озарбайжон халқ артисти Адалет Шукуров ва юртимизда хит