“Сетора” қизларидан фахрли хисобот

- in Yangiliklar
323
0

15-декабрь кунги "Сетора"нинг қисман бўлсада тикланишдан дарак бўлган "Рахмоним" қўшиғи тақдимот кечасидан репортаж тақдим этганимизда ушбу кечада кутилмаган тарзда гурух қизлари "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихаси доирасида кимошди савдоси ўтказиб тушган пулларни лейкемия билан касалланган болларга хайрия қилишни билдиришганди.

Кимошди савдосидан "Сетора"нинг дискини 750.000 сўмга сотиб олган Мирзалиева Камола билан гурух қизлари "Сайёд-медиа" офисига ташриф буюриб пулларни топширишди.

Мазкур хайрия "Фахрли инсон" хайрия тағибот лойихаси доирасида ўткир лейкоз (лейкемия-оққон, қон раки) билан касалланиб даволанаётган 2003-йил туғилган 13 ёшлик Ғоффоров Русланни кимётерапияси учун дори сотиб олиниб унинг бувисига топширилди.

Бувисини айтишича унинг 4 фарзанди оламдан ўтган ва бу набираси энг катта ўғлини фарзанди экан.

Жудаям қийналган оиладаги фожеа устига фожеа билан кетма-кет ўлимлар устида яна набирасини хам ўлими билан олишаётганида бу оз бўлсада ёрдамдан шўрлик онахон тинмай дуода бўлди.

Фахрли "Сетора"чилар ва Мирзалиева Камолага ташаккур! Аллох ўз даргохида қабул қилиб, йигитчани соғлиғига ижобий таъсир кўрсатиб хайрия қилганлардан Аллох рози бўлиб уларни ниятларига етказсин илойим.

Яхшиларни "Фахрли инсон" хайрия тарғибот лойихасида қатнашишга чорлаймиз!

+99894 695-21-21

Кимошди савдосидан парчани ютубдан томоша қилмоқ

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Озарбайжонликлар Манзура олдига серқатнов…

Озарбайжон халқ артисти Адалет Шукуров ва юртимизда хит