Каниза шулха? Онлайн эфирдаги жанжал! ВИДЕО

- in Yangiliklar
582
0

Даврон ва Канизани онлайн эфирдаги жанги ВИДЕО

"Соғинч садоси" илк ўзбек интернет радиоси 2012-йилдан бери фаолият юритиши ва ўша пайтлар унда "Сайёд-шоу" хар шанба эфирга чиқиши урфга кирганидан хабарингиз бор.

2012-йил якунида "Сайёд-шоу"нинг байрамона жонли сонида Юлдуз Усмонова мехмон бўлиб бу шоу бевосита онлайн тарзида айнан шу радиога трансляция қилинганидан хам хабардорсиз. Кейинчалик видео тури хам диск хамда интернетда тарқалганди.

Бироз муддатли танаффусдан сўнг шу йили 10-декабрьдан "Сайёд-шоу" яна шу манзил ва радиода эфирга қайтиб илк сонида Умидахон билан уланиб қизиқ сухбату жонли ижролар бўлди.

Бир неча соат аввал 24-декабрь кунги эфирга актер Адиз Ражабов олиб чиқилганида жонли ижро пайти у Далер Назаровнинг "Чаки чаки" қўшиғидан парча куйлаб бераркан ундан аввал хазил тарзида Канизанинг қўшиқларини танлаши хақида айтдию, мавзу уланиб, импровиз тарзида кейинги иштирокчи Каниза эфирга олиб чиқдик.

Кутилмаганда радионинг онлайн чатида бўлганлар саволи ўқиб берилганида Каниза "Миллион" жамоасининг шу йили сентябрь ойидаги концертларида қатнашганидаги у куйлаётганида орқа экранда уятсиз сўзларга шама бўлган гаплар ёзилгани хамда бу билан уни шаънига хақорот бўлиб хозирги кунда видео дискда сотувга чиққани ва интернетда хам қўйилгани сабабли Канизанинг иштироки шов-шувга айланиб унга ва уни онасига одамлар хатлар ёза бошлагани маълум бўлди.

Каниза эфирда бу хақида гапира туриб шу сабабли хам оиласи бузуланини айтиб йиғлаб юборди.

Эфирга қўшиқ қўйилган пайти, эфирдан ташқарида эса Канизанинг онаси биз билан боғланиб "Миллион" жамоаси концертида Каниза куйлаётган пайти орқа экрандаги "Шулха" сўзини у ва бошқалар хам сўкинган хақорот сўздек аввал тушунганини ва бундай шама сифатида қўлланиб кулгу қилинганликдан қаттиқ ранжиганини айтиб у хам йиғлади. Айни дамда хорижда бўлган онаси бу нарсадан қаттиқ ранжиб хар куни йиғлаётганини айтди.

Каниза эса бу сўзни кўрмагани ва концертдан кейин эса гапирганлар бу ўсимлик эканини айтишган бўлса хам Даврон Кабулов билан бир неча бора боғлана олмагани кейин ёдидан чиқиб диск сотувга ва интернетга чиққач одамларнинг тинмай бу хақида гапириб кулишаётганидан нафақат шахсий хаёти барбод бўлгани балки ота-онаси ва қариндошлари билан хам муносабатлар таранглашаётганини билдирди.

Одамларнинг талабига кўра шу онлардаёқ "Миллион" жамоаси лидери Даврон Кабулов хам эфирга олиб чиқилди.

Даврон бу мавзу хақида бироз хайратланиб Канизанинг аслида хаммасидан хабардор эканини билдириб хаттоки репетиция пайти хам унга хаммаси тушунтирилганини ва бунда кўп одамлар гувох эканини хам билдирди.

Давронга ушбу мавзу доирасида мухлисларнинг чатдан туриб берган саволларига жавоб бераркан хусусан "Миллион" жамоасини концертини нима учун оилавий тарзда кўриб бўлмаслигию ва шу йилги концертда аввал Гулсанам иштирок этгани ва нега унга шундай хазиллар қилмай Гулсанам ўрнига Каниза кейинги кунларда чиқиб айнан унга нисбатан шундай "шулха" ёзувлик хазиллар бўлганига хам жавоб берди.

Даврон ва Канизанинг бу муаммоси судлашишгача бормаса керак деб ўйлаймиз зеро хозирданоқ Канизанинг арзига биноан интернетдан унинг иштирокидаги "Миллион" жамоаси концерти видеоси олинганлиги маълум бўлди.

Канизанинг ўзи эфирдан сўнг билдирган фикрига кўра сотувдаги лицензион дисклар хам қайтариб олиниб унинг иштироки олиб ташланиб Даврон Кабулов ОАВда расман узр сўрамагунича у охиригача боришини билдирди.

Ижтимоий тармоқдагилар бу Даврон Кабулов ва Канизанинг ўзаро тил бириктириб қилган пиари деб айтишганига эътибор берсак, Канизанинг онаси ёлғондан йиғлаб қўнғироқ қилмаса керак…

Диск сотувга чиққанида уни рекламаси учун дейилса мана шу тарафлама хам тўғри келмаяпти.

Нима бўлгандаям икки хамкасб ўзаро ижобий тарзда келишиб йилни ижобий кайфият ижобий муносабатни сақлаган холда якунлаб олишига тилакдошмиз.

Кейинги иштирокчи Манзура бўлиб ярим тун бўлишига қарамай у яна ишлаётгани ва бу сафар студияда янги фильм учун саундтрек куйлаётганини айтиб мухлислар талабига биноан улар сўраган қўшиқдан бир парча жонли куйлаб берди. Студияда ишлаётганига овози қизиб турганигами жонли ижро жудаям махорат билан куйланганини хамма эътироф этди.

Йил сўнггида патара-путур клиплар суратга олдиргану ва яна янги қўшиқларни ёзаётган Манзура янги йилдан бошлаб шунча тайёр бўладиган клипларни нима қилишга хамда уларни қай тартибда эфирга узатишига ўзи хам хайрон.

Дастурнинг асосий мавзуси янги йилга доир бўлиб бугунги кунда бу байрам борасида бахс кетаётган ижтиомий тармоқдагилар фикрига Даврон Кабулов ва Манзуралар ўз фикрларини билдиришди.

Радиошоуни ютубда тинглаш:

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Кумирлар шарти!

  Озодбек, Райхон, Ботир, Алишер ва Самандар  Мухлис-шоу-2