“ЭътиБОР”-2016

- in Yangiliklar
390
0

2016-йилда шоу-бизнесда фаоллиги ва албатта эътирофу эътиборга кўпроқ сазовор бўлганлар рўйхати билан таништирар эканмиз, бир неча йўналиш тузиб ва уларни зўрма-зўраки аълодан фарқли яхшироғу ва балки қониқарлилар билан тўлдириб эмас, росмана лойиқларни кўрсатишни лозим топдик:

Алишер Файзнинг миллий йўналишдаги эркак хонандаси сифатида 2016-йил файзи ўзгача бўлганини сезиш қийин бўлмади. Йиғилган аксарият овозлар хам унга бўлди.

Тиниб-тинчимас, тан бермас ва мехнатига яраша лойиғини олаётган Сардор Рахимхонга овозлар хам шу қадар бўлди. 2016-йилда эстрада йўналишидаги эркак хонандаларидан бирортаси у каби мехнат қилмади хисоб.

Муниса Ризаева ўз номини порлатган пайтидан буён эстрада йўналишидаги аёл хонандалардан энг илғор ўрнини 2016-йилда хам бериб қўймади. Халқ хизматидаги ўрни борасида хам унча бунча санъаткор бугунги кунда Муниса билан рақобатлаша олмаса керак.

Санъатдаги ўрни бежиз ўтмаётган ва маънавий мулкни кўтариб Бобурдан то Лутфий ғазалларини бугунги даврда долзарб даражасига келтираётган Озодбек Назарбеков миллий маданиятимиз ва санъатимизга муносиб хиссаси тарафлама хам у сўнгги йиллар алохида ўрин ва хурматда!

Маънавий юкли ва жонли ижродаги 2016-йилги концерт дастури хам бу йили аъло деб эътироф этилди.

Шоу-бизнесимизда концертларида шоу даражасини кўрсатганлар биринчилигидаги Райхон бугунги кунда бу борада рақобат кучайган бўлсада у шоу маликаси ўрнини бериб қўймади. Бошқалардан фарқли у янада янгилиги билан ажралиб ўзди-сўнгги йиллар у концерт дастурларини алохида мавзу линиясида олиб бормоқда. 2015-йил кинофильмлар стилида бўлса, 2016-йил у фиръавнлар даврини сахналаштирди.

Мана шу мавзу доираси билан хам ажрала олган Райхоннинг 2016-йилги шоуси хам сўзсиз аъло!

"Запрет"лар хам таъсир этмайдиган, ижодий иммунитети ўлмас ва қўшиқдан иборат бўлган инсон Юлдуз Усмонованинг хар йили қайсидир бир қўшиғи халқда хит бўлиб бораверди. Хеч бир эфирда, на радио ва на телеканалда реклама ва промоси бўлмаса хам "Мен сен билан қироличаман" қўшиғи 2016-йил халқда хит бўлганини исботлашни хожати йўқ.

Ўтиб кетаётган машиналар дейсизми, аёллар салони, турли хизмат кўрсатиш шахобчалари дейсизми ва хаттоки шифохоналардан хам шу қўшиқ таралганини шохиди бўлдик. Кафе ва ресторанларнику айтмаса хам бўларди.

Хар бир эркак хаётида ўзини қироличадек хис қилган ва ёки хис қилишни истаган аёл зоти борки бу қўшиқ унинг 2016-йилги мадхиясига айлана олди.

Қизиғи бу қўшиққа клип хам суратга олинмаган.

Қанча ижодга чеклов қўйма агар қалб куйлаб турса унинг кучига хечнарса тўсқинлик қила олмайди дегани шу бўлса керак.

Юқорида бир неча йўналишлар тузмаганимиз ва уни зўрма-зўраки тўлдиришни истамаганимизни хамда росмана аълоларга эътиБОР қаратишни лозим топганимизни айтиб ўтдик. Шу сабабли хам 2016-йилги миллий йўналиш бўйича аъло аёл хонандани аниқлай олмадик, зеро бу борада хечким фаол бўлмади. Гулсанам Мамазоитова хам 2016-йил кўпроқ эстрада йўлидаги қўшиқларни тақдим этди.

2017-йил эса рақобат авжида бўлишини йил якунидаёқ сездим… интригалар олдинда.. ижодий жангни каттаси олдинда! Томошага тайёр тур шинаванда!

Йил кашфиёти сифатида эса учта номзод: Феруза Каримова, Санжар Халиков ва ВИА "Мароканд"ларни бирортасини алохида ажратишни уларни йўли уч хил бўлгани учунам иложиси бўлмади. Феруза миллий йўлда, Санжар эстрада, "Мароканд" эса гурух…

Шу сабабли хам 2016-йилни йил кашфиёти деб уччаласини эътироф этиш мумкин зеро бир йилда янгилигу хитлар кам бўлаётган бир даврда нақ уч кашфиётни бари эътиБОРга лойиқ!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Шахноз-"Савол жавоб" мп3

2018-йилги Рамазон санъат ахли тарихида хонандаларимизни Сами Юсуфлашиш