Райхон “Бунёдкор” стадионида концерт бермоқчи ЭДИ!

- in Yangiliklar
559
0

Интервьюдан тўлиқ видео

-Йигитали ва Фарход Алимовлар хақида эксклюзив тарзда сирлар ошкор қилинди!
-Фарход билан ишқий муносабат бўлмай никох қилинган ва бунга сабабчи бир хонанда бўлган.
-Юлдуз, Шахзода ва Обид Асомовлар запрети хақида фикр билдирди.
-Райхон Қуръондан тўрт сурани биларкан
-Муниса Ризаева билан дуэтга Sayyod.com сабабчи бўлди.
-"Бунёдкор" стадионида концерт ўхшамади…
-Мухлис юзма-юз савол берди: Нима учун лабини шишириб юради?
-"Хитинг йўқ, қарисан ва ўзбекча билмайсан!" дея савол бердинг деб Райхон сочини ёйди!

КАДР ОРТИдан видео

Райхон билан 2017-йил бошида концерт олди интервью ўтказилди.

Қизиғи оилавий саволларга жавоб бермайман деган Райхон ўзи билмаган холда кўп нарсани айтиб юборди.

Концертида хонанда Муниса Ризаева билан дуэт куйлаши ва бунга биз сабабчи бўлганимизни эътироф этди. Рости хам бироз аввал норасмий сухбатда бу таклифни Райхонга билдиргандик.

Ваъдага вафо: Интервьюга мухлислар тарафидан берилган саволлардан қизиқлари сараланиб улар сохиб ва сохибалари интервью жараёнига таклиф этилди.

Кутилмаган юзма-юз савол… Райхон нега лабини шишириб юради?

Фарход Алимов билан никохдан аввал ишқий муносабатлар бўлмаган ва бир хонанда сабаб улар никох қуришди…уни кимлигини ва батафсил тайёр видеодан биласиз.

Райхон шу билан бирга айни дамда Фарход ва унинг аввалги оиласи билан муносабатларидан то фарзандлари ва Йигитали билан хам боғлиқ мавзуларга батафсил тўхталиб келгуси хаёт режалари билан бўлишди.

"Бунёдкор" стадионида коцерт бериш режада эдию аммо… Шу аммосиниям сабабини видеодан биласиз

Райхон Қуръон сураларини ёд билишини тасаввур қилиш қийин а? Лекин бир вақтлар концерт олдидан сахна ортида тиловат қилгани видеоимизга тушиб қолганди шундан келиб чиқиб савол бердик. Райхон 4 сурани билишини айтди. Видеода кўрарсиз.

мочалка қани?…микрофонники…

Саволлар мухлисларники билан аралаш холда берилди, ахир халқ билан хамнафаслик ва шу халқ учун тақдим этилаётган интервьюда улар истаган ва қизиққан саволлар берилади…

Аммо мухлислар саволи Райхонни охири портлатди…балога эса Сайёд қолди.

Хитинг йўқ, қарисан, ўзбекча билмайсан дединг деб роса жахл билан сочини ёйди хуллас.

Мухлис ва хонанда аро хизматда бўлиш машаққати хам шунда…хонандагаям ёмон кўринасан унинг ашаддий мухлисларигаям…

Интервью барибир кўтаринки кайфиятда тугалланди. Ўша эътирозлар хам кўпи хазил тарзида кечган бўлсада асосий хақиқати бу Райхон ижтимоий тармоқлардаги мухлисларнинг хақоротли изохларидан чарчаганини билдириб эндиликда у изохларни ёпиб қўйишни маълум қилди.

Райхон маъмури ўзгаргани унинг ишига хам таъсир кўрсатган кўринади, учрашувга улар бир соат кечикиб келишди.

Қизиғи ўткан йилги биз билан интервьюда хам у қоп-қора либосда эди. Бу йили хам)

Биз билан интервьюга у "байрамдек" келишини қаранг ))

Сухбат мухташам "Султон – Саид" кошонасида кечди.

Манзил: Тошкент шахри, Соғбон кўчаси 11-А уй.

Боғланиш ва буюртмалар учун: +99894 6200023, +99890 988-98-80 Батафсил: http://sayyod.com/news/mukhtasham_sulton_said_koshonasiga_markhamat/2014-06-15-3005

Суратлар муаллифи Баходир Матёқубов

Бу шунчаки анонс фотонигох эди. Сухбатни тўлиқ турда видеони кутинг!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Шахноз-"Савол жавоб" мп3

2018-йилги Рамазон санъат ахли тарихида хонандаларимизни Сами Юсуфлашиш