МУХЛИС-ШОУ 1-қисм! Видео

- in Yangiliklar
373
0

МУХЛИС-ШОУ бу хонандаларнинг мухлиси ва ёки фанклубидан бўлган иқтидорли мухлисларнинг ижодий беллашуви!

Хозир тақдим этилаётган 1-қисмда кастингдан саралаб олинганлар видеоси тақдим этилмоқда ва уларга сизлар овоз берасизлар.

2-қисмда иштирокчилар бевосита студияда мусиқа билан ўз суйган хонандасини бирорта қўшиғини куйлашади. У қўшиқни биз танлаб берамиз. Аммо санъат оламидан бир профессионал ижодкор уларга ёрдам беради.

Ёзиб олинган видео яна сайтда тақдим этилади ва сизлар овоз берасизлар.

Хар иккала қисмда энг кам овоз олган иштирокчи лойихани тарк этади.

3-қисмда қўшиқ танлаш навбати иштирокчиларга, бироқ улар ўз суйган хонанда қўшиқларини бошқа иштирокчига куйлатишади. Масалан Гулсанам мухлисаси Райхонни қўшиғини куйлаши керак бўлади. Бу хам студияда ўтади ва бу жараён қай тартибда кечишини видеодан кўрасиз.

Иштирокчиларга бу сонда хам бошқа бир таниқли ижодкор ёрдам беради.

Бу қисмдан хам видео тақдим этилиб сизлар яна овоз бериб, энг кам овоз олган ва бу шартдан яхши ўта олмаган бир иштирокчи лойихани тарк этади.

4-қисм…. хозирча сир!

Яна бир икки шартдан кейин охирида гала-концерт тақдим этилиб, ғолиб йиғилган овозлар натижасига кўра аниқланади.

Концерт куни ғолиб эълон қилинади ва асосий совға сифатида унга бир муаллифлик қўшиғини бепул ёзиб бериш хамда интернетда реклама қилиб бериш тақдим этилади.

Демак, КАСТИНГ натижалари билан таништирамиз!

8-январь куни соат 12:00дан то кечки 18:00гача давом этган кастингда кўплаб хонандалар мухлислари ва фанклублари қатнашишди. Афсуски хаммасини хам вокал тарафлама имконияти етарли равишда бўлмагани учун хозирда саралаб олинган 9-иштирокчини уларни кастингдаги ижролари билан видеода эътиборингизга хавола қилмоқдамиз.

Эътиборлиси кастингда 16-ёшлилар ва Сардор исмлилар кўп бўлди, хаттоки мана саралаб олинган 9-таликда хам нақ 3-та Сардор!

Хуллас, Гулсанам, Озодбек, Зиёда, Шохруххон, Райхон, Ботир Қодиров, Сардор Рахимхон, Жахонгир Отажонов ва Шохрух рэп мухлисларидан ташкил топган мухлислар гурухи ижодий беллашувни бошлайди!

Ушбу лойихада қатнаша олмаганлар куйинманг, зеро бахор ойидан яна МУХЛИС-ШОУни янги мавсумини давомлаймиз!

Хозирча биринчи қисмни ЮТУБдан томоша қилиб, МАНА БУ МАНЗИЛДА иштирокчиларга ОВОЗ БЕРИНГ!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Шахноз-"Савол жавоб" мп3

2018-йилги Рамазон санъат ахли тарихида хонандаларимизни Сами Юсуфлашиш