"МУХЛИС-ШОУ"нинг 3-шарти кутилмаган ва албатта мухлис даражасидаги иштирокчилар учун мураккаброқ бўлгани сабабли профессионалларни жалб этган холда репетиция жараёнини ўтказишга қарор қилдик.

Бунда серқирра ижодкор, шоира, бастакор ва хонанда Шахноз хамда овоз оператори, аранжировкачи Мирсаид Эгамбердиев кўмаклашди.

Репетиция жараёнида Зиёданинг мухлисаси Солиханинг лойихадаги кейинги иштирооки хавф остида қолаётгани маълум бўлди. Шу кунги тайёрланиш жараёнида хам энг кўп вақт айнан шу иштирокчига кетди.

Ботир Қодировнинг "Эй одам" қўшиғи Солиха учун оғир бўлиб уни куйлашда жудаям қийналиб хаттоки Ботир Қодировни шу сабаб хам ёмон кўриб қолганини айтиб кулади.

Шахнознинг фикрича Ботир Қодировни қўшиқларини ўзгаси куйласа бузиб қўйиши мумкин.

Озодбек Назарбеков мухлисига эса Шохрух рэпнинг "Керагимсан" қўшиғи тушган бўлиб…уёғини тасаввур қилаверинг энди. Жасурнинг айтишича бу қўшиқни репетиция қилавериб чакаги оғриб кетган.

Хуллас репетиция жараёнини видеосини томоша қилинг ва бахо беринг. Сизнингча улардан ким шартдан ўта олмай чиқиб кетиши мумкин?

ЮТУБда томоша

Суратлар муаллифи Баходир Матёқубов.

Видео: Нодира Махмудова ва Шахло Қодирова

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here