Ғийбат маркази-салон!

- in Yangiliklar
272
0

Шоу-бизнес оламидан энг сўнгги , газета ва хаттоки сайтларда чоп этилмас хабарларни  кирлари, ким ким билан ётиб кимдан туғмоқда, ким кимга кундош ва хоказоларни билмоқчи бўлсангиз бемалол машхур салонларга бораверинг.

Чиқаётганда ёқангизни ушлаб астағфируллахни қайтариб камига салавоту билган калималарни қайтарадиган даражада чиқасиз. Бўлмаса камида вай билаааа

 

 Биласизми, шоу-бизнесдаги бир неча йиллик тажрибам давомида бир нарсани аниқ гувохи бўлганим бу аксарият ғийбат ва гап ташиб икки (ва ёки бир неча) хонандани уриштириб қўядиган даргох аслида соч турмаклаш ва бўяниш салонлари бўлиб чиқмоқда.

Артистлар оғиз кўпиртириб журналистларни ғийбатчиликда айблашадию аслида бир неча номдор стилист имиджмейкерлар хамма уруш жанжалларни негизида турган гап ташувчи ғийбатчию уларнинг редакциялари салон бўлиб чиқмоқда. Бироқ хақиқатни кўтаргани журналист бўлса албатта уни айблаш осонроқ.

Бирорта салонда яхшироқ стилист сезилдими ва унга қайсидир номдор артист (асосан хонанда қизлар) бора бошладими ёппасига унга ё рақобатчилари  ва ёки уни даражасига интилганлар қатнай бошлашади.

“оой драаасте”

Рақобатчиларига яна бир бонус бу албатта гап олиш.

Ўша стилистлардан бири қайсидир хонандага дўст бўлдими тамом! Ана кўраверинг кейин “диди диди”лар авжини.

 

Бир неча собиқ дугоналарни қисмати айнан ўша “диди диди”лар касофати билан душманликка айланган. Ишонсангиз хали хануз тингани йўқ. Иккиси икки тараф кетганлар хали хануз бир-бири хақида маълумотларни салондан йиғиб бир-бирини хаёти билан яшаш билан овора! Иккиси хам! Халиги халқда айтадию, бири бўшанган бошқаси келиб уни  босган деб.

Шу учунам  билсангиз артистларни ўзигаям бу бир қизиқ ва керакли бахона. Аслида дўстлик йўқ! Бўлмайдиям бу ерда.

Рейтингинг яхши бўлса сендан фойдаланишга, ортиқча пиар билан мана дугонам деб расмга тушишу ва ижодий хамкорлик. Агар дўстлик ўхшамаса албатта душманлик. Қайси биринидир эри бой бўлсаку тамом, ўлим сўраб домлага чопишади. У домлани ўлдириб кетишса хаммасини кети очилади)))

Тушунган тушунди.

 

Хозир сал тағинам кетини калитини йиғиб олгани буларни, авваллари эса хаммасига битта эр ва талаш ўйнашлар бўлган. У пайтлар стилист ўрнига бойвачча ўйнаш шунақа диққат марказида бўлган.

 

Айтмоқчи бўлганим, бир артист келиб нималардир деса, бошқаси келганида ўзидан қўшиб чатиб, ўзгартириб гап ташиб уриштириш нима керак экан ўша қайчиси билан овунмаган лаклар жамияти ходиму ходималарига?

Гап овогунча у айёр артистларам “Вай жинниманми ахамият бериб, ўлибманми у билан буни мухокама қилиб?” дейдию хаммасини ётиғи билан билиб олади ва  салондан чиқмасиданоқ телеграм орқали барча ғийбатдошларига хабарни тарқатишни бошлайди:  “Представляешь?! Эта су*ка сказала что…”

 

Балки аслида стилистлар шу хонандалар ўйини қурбонидир деб ўйлайсиз… Балки…лекин аниқ факт: Қачон қарама “Анави бундай дебди,  салондагилар айтишди” деган гапларни жуда кўп эшитаман. 

 

Шукр, умрим бино бўлиб бирор мартта салон тугул, сочимга тароқ теккизмабман. Рост. Табиий эплаб бўлмас жингалакроқ бўлганигами, қўлда сал эпақега келтириб кетилаверади. Жа калталатиш керак бўлса ана шундоқ ёнимизда оддийгина салон эмас халқона сартарошхона бор, неча йил ўша ерда эл қатори калталатиб юраверамиз.

Халиги бошида тўртта сочи бор укропкалла айрим журналист эркакларку магазинга чиқсаям салонга бориб укропчаларини шишириб юрса кулгулик кўринаркан. Бошқаси ўзи журнатистманми ё фанаткаманми, ўзи ижод керакми ё эрга тегиш кечикилди энди балки ўйнаш излаяпманми саволлари аросатида юрган “фанатча-журналистча”ларнику гапирмасаям бўлар а? Ундайлар салонда яшашдан тортиб то бошидаги парики билан ухлаб уйғонади. (Насмотрелась эротических фильмов короче)

Яна бир икки бошқа умрида сочига совун тегмагану бир икки сўм ялақиланиб топгани эвазига энди салонларни қўрқитиб юрганларнику айтмаса хам бўлади. Қайта туғмасанг Тайра Бенкс хам кучсиз улар олдида.

Мавзу нима хақидайди?

Ана ғийбатни кучи сизга!

 

Аммо лекинда ва бироқэ десак, ошкора ёзилган танқид бу ғийбатга кирмайди. Бу ошкора очиқ ойдин кўтарилган мавзу.

Хулоса ўзингиздан ва зўр стилист бўлса ўша хонандалар хотирасида шундай қолгани яхши менимча, “яхши стилисту лекин роса гап ташувчи ғийбатчи, мениям сирларимни айтиб қўйса керак” деб билганидан кўра дейманда.   Хонандаларга эса бефойда. Уларга на маслахат кор ва на бошқаси. Уларга асли шу керак. Шу гап сўз, пиар реклама ғийбат жанжал ва олий ўрин учун кураш.

 

 Фақат илтимос, хонанда қизлар, ижтимоий тармоқларда ўзларингдан фариштани ясаб олиб, вой мен бундай майда гаплардан йироқдаман, менда салбийлик йўқ, кир ғийбатларни бас қилинг деган гаплар билан кулгуга қолманг илтимос!

Агар шу рост бўлса аллақачон ижодни йиғиштирган бўлардиларинг!

Харакатларинга ва ишлаётган жойларингу куйлаб кийиб чиқаётган нарсаларингга монанд гапирсаларинг.

Бу дунёда фариштаси бандасини орасидан хали чиқмади ва чиқмайдиям. (Бу муқаддас ёзувлардаям келтирилмаган)

Ишонинг, чиқсаям аниқ бу санъат ва шоу-бизнес оламидан чиқмаган бўларди!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Кумирлар шарти!

  Озодбек, Райхон, Ботир, Алишер ва Самандар  Мухлис-шоу-2