Бугун 25-февраль куни “Ўзбекнаво” ўзининг сўнгги тақдирлаш онларини ўтказиди. Яъни шу ном билан. Яқинда  чиққан Президент фармонига биноан эндиликда “Ўзбекконцерт” номи билан фаолият юритадиган ушбу ташкилотнинг  2016-йил давомида Маданият ва санъат сохасидаги муносиб хизматлари, давлат ва жамоат тадбирларида иштироки, ахолининг кенг қатлами ўртасидаги маданий-маънавий тарғибот ишларида фаоллигини рағбатлантириш мақсадида  бир қатор йўғэ, бир олам гулдастаю гулзор хонандалар ташаккурномалар билан тақдирландилар.

 

Айтмоқчи Маданият вазири этиб Президент тарафидан айни дамда “Алишер Навоий” номли академик театри директори  Махмуд Муродов сайланди    

 

 

Тадбирни вазир ўринбосари- айни дамдаги “Ўзбекнаво” бош директори Жўраев Фарход Ўктамович олиб бориб хонандаларни тақдирлади.

 

 

Тақдирлаш маросимида ташаккурномани олгани чиққан хонандаларни устидан ўтирган хонандалар қах-қаха билан олқишлаб туришди. Гап шундаки улар ўтирган жойида хазил билан кўпчиликни лақабини айтиб кулишди.

 

 

Айниқса Мунисанинг  саллона-саллона юришларию “тюнинг” қоматининг қадамлари ритми ила жозибали силкиниши  харакатланиши йиғилганларнинг кучли хайқириқларига сабаб бўлиб файз олди. 

 

 

 

 

Абдулла Қурбонов 30 йиллик ижодида илк маротаба “Ўзбекнаво” тарафидан тақдирланишини айтди…тарихий онлар!

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Сайтимиздаги аксарият фото ва видеорепортажларни хамда ушбу фоторепортажни хам ўтказган сайтимиз ходимаси ва фотогроафи Нодира Махмудовага хам вазир ўринбосари- “Ўзбекнаво” бош директори Жўраев Фарход Ўктамович томонидан гуллар хадя қилинди.

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here