Март ойи қахрамонлари!

- in Yangiliklar
325
0

 

3-март кунидаги “Фахрли инсон” хайрия тарғибот лойихасида актриса ва хонанда, шунингдек Россиянинг нуфузли КВН мусобақасида терма жамоа билан ғолибликни қўлга киритган Ситора Фармонова мехмонимиз бўлди.

У лойихамизда   шифокорлар эътирозига сабаб бўлди. Қон топширишга бел боғлаб келган актрисамизга афсуски айрим сабабларга кўра шифокорлар қон топширишга йўл қўйишмади.

Хабарингиз бор, хар бир қон топширмоқчи бўлган инсонни аввал бир неча шифокор текшириб кўради, бу вазн, қон босим ва қондаги гемоглабин кўрсатгичларини аниқлаш йўли билан амалга оширилади. Барчасидан ўтиб организм қон топширишга лаёқатли деб топилгандагина қон топшириши мумкин бўлади.

Ситора эса шифкорлар кўригидан ўтганида уларнинг рад жавобига дучор бўлди. 

 

Хечқиси йўқ, асосийси  ташриф ва лойихани қўллаб-қувватлагани.

 

Ўз ўрнида  Адиз Ражабов Ситорадан қон топшираётганлар учун  жонли ижрода қўшиқ куйлаттирди. Уни келаси жума кунги тақдим этилажак видеодан томоша қиласиз. 

 

 

Шу кунги қон топширган фахрли қахрамонларимиз билан танишинг:

 

Сайтимизга алоқадор ёки эндигина биз билан танишганлар хамиша ушбу лойихамизда ўзлари қатнашиш истагини билдиришади. Масалан “Сайёд-медиа” офисини таъмирлаган усталар прораби Валижон  офисдаги суратларни кўриб, қон топширишни ният қилганди ва мана ваъдасида турди. 

 

1. Бабажонов Фурқат

2. Насриддинов Одилбой

3. Элмуродова Дилноза

4. Асомиддинов Жамолиддин

5. Хакимов Валижон

6. Акромов Элдор

7. Салихов Улуғбек

8. Рахматов Рамазон

9. Ташходжаев Абдурасил

10. Қобилов Мохир

11. Юнусова Гулчехра

12. Машрапов Зафар

13. Хайриддинов Элмурод

14. Қурбанова Севара

15. Файзуллаев Сардор 

16. Каримова Азиза

 

          Умумий 16та донор қон топширди.

 

 

 

Сўнгги пайтлар таниқли ва талабгор бўлган режиссер ва клипмейкер Тимур Примкуловдан кутилмаган сюрприз!

 

Тоби бўлмагани учун ўзи кела олмаган ижодкор ушбу тортни бизга ўз жамоа вакилларидан бериб юборибди. 

 

 

“ШириБар” хомийлари: 

Улуғбек, Валижон, Ситора Фармонова, Тимур Пиримқулов жамоаси, “Уммон” фан клуби

 

 

Лойихамизнинг аллақачон фахрий қандолатчисига айланиб бўлган Улуғбек бу сафар хам ўзининг янги ижод намунаси билан ташриф буюрди. 

Суратлардан кўриб турганингиздек хар сонда бемор болакайларга мевалар, сут махсулотлари ва печениелар келтирадиган фахрий иштирокчилар бўлади.

Яхшилик чоррахасида яхшилар билан дийдорлашиш нақадар завқли!  

 

 

Фахрий фанклуб номига номзод бўла бошлаган “Уммон” фанклуби сўнгги пайтлар жуда ва ўта фаол! Бу сафар улар бемор болакайлар учун мева ва печениелар келтиришди. Улардан “Уммон” гурухи йигитлари росмана фахрланса арзийди. 

 

 

Лойихамизда қатнашаётган хар бир иштирокчи биз учун қадрли ва фахрлидир! Бу сафар хам вилоятдан айнан шу лойихамизда қатнашиш учун ният қилиб келиб қон топширган қахрамонлар бўлди. 

 

 

 

Ижод олами хамиша лойихаларимизда фаол. Латофатли аёллар учун шарм хаёли либослар тайёрловчи  “Gigu design” рахбарияти хам шулар қаторидан. ЧЕвар ижодкор ГулЧЕхра ушбу лойихамизда биринчи маротаба қатнашиши эмас.

 

 

 

Хаммаси шу куниёқ шифохонага етказилди (фотофакт)

 

Моддий хайриянинг Фахрли хомийлари: 

Мохир, Мухлиса, Нигора, Ботирбоева Шохиста ва Синфдошлари(USA) Илмира Адилова, Туроб, Санжаров Сарвар, Баходир ва Камола, Гулямова Саодат, Акмалов Мухаммадали ва укаси Улуғбек

Шахноз, Шохида, Мухиддин Али, Хасанов Дониёр, Низомова Барчиной, Адиз Раджабов,  Улуғбек, Махлиё(USA)

Картадан картага (payme, click) : узкард дастури ишламаяпти, ишлаши билан хайрия қилганлар рўйхати ёзилади. 

     Умумий: 17.700.000 сўм

 

 

7-март кунигача қабул қилинган ва чекда кўриб турганингиздек 7-март куни пуллар дорихонада ечилиб унга дорилар олинган.

7-мартдан то хозирга қадар карта орқали пуллар хануз йиғилмоқда ва уларнинг хисоботини эса “Фахрли инсон”нинг АПРЕЛЬ ойи сонидан билиб оласиз.

Хар иккала карта хануз пул йиғиш учун очиқ: 

          

 

 Йиғилган пулларга мана шундай файзли дорилар олинди     

 

Қон топширган хар бир донорнинг қонлари хужжатланиб унга махсус маълумотнома бириктирилиб улар қонга мухтожларни қўлига шахсан берилди. 

 

 

Ният-натижа! Фойдаси тегсин…соғайсин!

 

 

 

 

Келаси жума куни видеохисобот тақдим этамиз. 

 

 

7-апрель куни насиб қилса, “Фахрли инсон” лойихасида яна кўришамиз!

 

 

Саййид-ул айём муборак ахли ЯХШИЛАР!

 

 

Суратлар муаллифи Нодира Тўраева, видео (келаси жума) Шахло Қодирова

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Кумирлар шарти!

  Озодбек, Райхон, Ботир, Алишер ва Самандар  Мухлис-шоу-2