Ичи хангома, усти танқид: "Жоним йиғлоқи" фильм премьерасидан

- in Yangiliklar
203
0

 

Санъат оламида тақлид, пародия билан танилиб ўхшатиш ва керак бўлса қайсидир тарафлама хонандани устидан ижодан кулиш билан бир пайтлар  катта шов-шув қила олган Шерзод Бин бугун кино олами устидан хам худди шундай махорат билан кула олди.

Революция!

 

15-март куни “Алишер Навоий” киносаройда “Жоним йиғлоқи” фильми премьераси бўлиб ўтди.

Премьерада қатнаша олмаган актер ва актрисалар ўрнига сахнадаги актер ва актрисалар улар номига навбатма-навбат таъзим қилиб туришди.

 

“Жоним йиғлоқи” фильми номиданоқ очиғи яна бир бачкана фильм бўлса керак деб  хафсаласиз жамоамиз билан Шерзод Бин таклифига биноан  премьерага  ташриф буюргандик.

 

Эмоциялар етарли!

 

 

Мазкур фильмда  кино оламига боғлиқ бугунги жавр муаммолари  кўтарилиб, таъбир жоиз бўлса  фильм ижодкорлари шу фильмдаги ўзини минусларини хам фильмда очиқ айтиб хамма муаммони “грамотно”-ақлли етказиб бера олди ва бунда қизиқчилик санъатидаги  муаммони кулгу билан кўтара олш санъатидек ёндошув аъло тарзда уддаланган.

 

 

Бир нарсани аниқ айтиш мумкин, Шерзод Бин бу фильм билан анчадан бери жим қаралаётган мавзуда революция қила олди!  Катта катта режиссерлардан тортиб устоз актерлар балки ақли етмаган нарсага у осонгина ва ижод майдони қоидасида курашни бошлаб берди.  Зеро  ижод оламида ижодан курашилади. Қанча танқид қилинмасин кино  оламига таъсири  бўлмади ва Шерзод ўз хамкасблари ва керак бўлса ўзига қарши чиқиб бўлса хам бу борада бош кўтара олди!

Лекин буни бадали нима бўлишини олдиндан тахмин қилиш қийин. Хақиқат кўтарган одам таъна тошлари остида қолиши тайин.  Шерзод бунга тайёрмиди йўқми, билмадиму аммо пиар ва рекламани кўзлаб қилинган фильм деган тақдирда хам жавоби бир-у ўзига ва хамкасблари билан балки келгусидаги муносабатларига хам таваккал қилган!

 

“Жоним йиғлоқи” – Фильм ичидаги фильм…

Куласиз, ўйланасиз ва …хурмат қиласиз!

Комедик жанрда олинган бу  фильмда  асосийси маза қилиб куласиз, бунга кафолат!

 

 

Фильм ичидаги фильмнинг  мохияти янгилик! Авария сабаб йиғлоқи бўлиб қолган қиз ва шу сабаб юз абцесси билан “тиржайиб” кулиб яшашга мажбур  йигит билан  боғлиқ воқеалар динамики томошабинни охиригача ўз диққат марказида ушлаб тура олади.

Айниқса вилоятликларнинг телевизор олдидаги диалоглари, умуман ўша мухитдан то шевасигача ажойиб кўрсатилган. Бухоро учун алохида хурмат! Бомба! Мазза қилиб кулдик! (ЧА қўшиб гапиришдан то тахлаш приколларигача).

Хазил диалоглар орасида шама (ва балки бехаёроқ) приколлар хам бору аммо уларни жуда бир ахлоқсиз ёки уятсиз деб бўлмайди чунки улар оддий халқдан олинган ва мавжуд  приколлар. Жуда бир аниқ шама эмас, айнан нозик чегара бузилмай томошабин фантазияси ва кўпроқ ёш доирасигааталган хазиллар. Бузуқлик даражаси орқали кўриш десакку  унда худди ” аския санъати каби ўткир тиғли хазил-яхшироқ кулдиради “дегандек…

 

 

Фильмдаги грим ўлар хаволда… Қахрамон юзига скотч ёпиштирилгани яққол кўринган ва буни томошабинларни бир нечаси узоқдан олишса билинмасди деган маслахатини баралла гапириб ўтиришди хам. Қон ўрнига гўёки йод тўкиб юборилганинику айтмаса хам бўлар… Фильм титрида гример сифатида санъат оламидаги машхур Лидия Андрэ номи бўлганига ишониш қийин кечди…

Балки фильм ичида фильм бўлиб ўша мухокамада бўлган фильмда гўёки қахрамоннинг қариндоши гример бўлгани урғу берилганми ё… . Фильмда ишлатилган қўшиқлар хам шулар сирасидан…

 

Бу фильмда  драматик онларни ортиқча хисобладим, вахоланки уни хам ўрни ва мохияти мавжуд… аммо шунчаки маза қилиб кулиб шу холат қамрови ва кайфиятда бўлганда бирданига кескин бурилиш  у сахналарни  ортиқчадек  сездираркан. Шунингдек бир бошловчи билан  боғлиқ сўзлар  хам менимча  жудаям ортиқча. Зеро хазил ва хақоротда нозик чегара бузилмаслиги даркор.

 

Кино оламидаги муаммолар шу олам тили билан “сўзлашиб” очиқланган…хомий шоколад унинг фарзандлари фильмда чиқиши “конфет” ва хоказо… Фильмдаги бош қахрамон болалигини талқин этган йигитчанинг роли ишончсизлиги ва бўрттирилганига фильм атрофидаги фильм шу ерида хам бахонасини берган.

 

 

Актер Матёқуб Матчоновнинг  фильмдаги кино оламидаги сотилаётган роллару унга қўшилиб сотилаётган виждон сўзларига тўлақонли қўшиламан. Зеро ижод ва санъат учун хизмат қилиш ўрнига фақат чўнтак бизнеси учун ишлаш бу муқаддас даргох бўлмиш санъат учун катта виждонсизлик хисобланади. Ва табиийки ижодкор  санъатдаги ўзининг асл хизматидан чекланиб истаганини истаганича пуллаётгани ачинарли. Фильм сўнггидаги актернинг шу фикрлари жаранг сочганида  томошабинлар  баралла олқишлашди.

 

Биласизми,  рости хам  кино олами  бугунги даврда бедарвоза қолган шахарга ўхшашдек. Рахбарияти бору аммо улар хам бу таралабедодликдан манфаатдордек… Нафақат кино олами балки бу умумиий олганда санхъат оламига хам доир катта муаммо. Дипломсиз истаган одам   истаганини кенг оммага олиб чиқмоқда.  Негадир бизда фақатгина санъат оламида дипломнинг ахамияти йўқ. Вахоланки санъат бу – кенг омма билан ишлайдиган мухим ва керак бўлса инсоният онгига таъсир кўтсатувчи  стратегик  даргох.

Ва кўриб турганимиздек  санъат оламида сўнгги пайтлар инсониятга истаганини гипноз қилиш хуқуқи бизнесменлар қўлида бўлиб қолди гўё. Мана шуларни фильм сўзлайди. Ичи хангома, усти танқид фильм.

Ижодий революцияни  Шерзод бошлаб берди…уёғи нима бўларкин? Уни қўллайдиган хамкасблар топилармикин билмадиму аммо уни хурмат қиладиганлар сони бу фильмни кўрганлар сони билан тенг бўлиб бориши  аниқ.

Хуллас, “Жоним йиғлоқи” фильмини томоша қилиб, аввало маза қилиб хандон отиб куласиз, хордиқ чиқарасиз ва  фильм оламидаги муаммолардан ўйланасиз …кейин эса  таваккалчилик билан дадиллик учун бу фильм ижодкорларини хурмат қиласиз!

 

Шахсий фикрлари ила Сайёд.

 

Фильмдан кейин томошабинлар фикри ёзилган видеорепортажни ЮТУБда томоша қилмоқ

 

 

Фото ва видео репортажни Нодира Тўраева тайёрлади. 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Кумирлар шарти!

  Озодбек, Райхон, Ботир, Алишер ва Самандар  Мухлис-шоу-2