Муниса ва Райхонни эплаб бўлмади)

- in Yangiliklar
214
0

ВИДЕО

 

 

 

Шоу-бизнесда икки рейтингдаги хонандалар ва дугоналар бўлган Райхон ва Мунисанинг дуэти янгилик бўлгани сир эмас. “Бор ёки йўқ” қўшиғига 26-март куни эрталабдан суратга олиш ишлари бошланиб узлуксиз равишда деярли бир сутка 27-март куни тонгигача клип суратга олинди. 

 

 

Репортажга сайтимиз мухбирлари кетгач инстаграмга қўйилаётган видео ва суратлардан очиғи менга хам қизиқ бўлиб, ўзим хам суратга олиш майдончасига келдим. 

Суратга олиш ишлари масштаби очиғи “бомба” клипни ваъда қилаётгандек. Ажойиб сахна қурилиб , ён тарафлари ойналар ва  тепадан бир неча чироқлар ўйини остида оловларни аланга отиши аро рақс гурухи билан икки хонанда  рақсга тушиб  куйламоқда.

Хеч қандай ортиқча монтаждаги эффектларсиз, шу ерни ўзидаёқ табиий эффектлар билан клип жараёни гўёки тайёр  ва профессионал постановка билан тақдим этилаётган концерт шоусини эслатади. 

 

 

Райхоннинг рақслари янада жўшқин, оловли ва исёнли! Оловлар таъсиридами у янада  эхтиросли харакатланмоқда…

 

 

Райхоннику биламиз…Мунисачи? Уни  тақдим этиладиган жараёнджаги видеодан кўрасиз. Айниқса рақс борадаги интервьюдаги фикри оригинал: “Хаёт мени ўйнатиб рақсга ўргатган” ))

 

 

Икки хонанда қизни очиғи сахнада эплаб бўлмади…))

 

 

Райхон туппа-тузук хамшира хам экан) Хореограф Эля Мулюковани тоби қочганида унга Райхон укол қилиб қўйди. (Табиийки у онларни суратгаям видеогаям мухрламадик) Бироқ Райхон бу ишга жиддий ёндошиб аввал қўлларини спирт билан тозалаганини кўриб аксар хамшираларга ўрнак бўла олишини тушундик.)

 

менга ёққан сурат…

 

 

4-образ ва 4-сахна кўриниши билан суратга олинган клипда режиссерликка  клипмейкер Нозим Жумаев масъул. Айнан шу клип учун тайёрланган либослар таниқли дизайнер Лидия Андрэга тегишли. Унинг бу видеода берган интервьюси либослариданда ажиб)) У қўшиқни тушунмаса хам лекин  уни хис этган ва илхомлари тасаввур қилганидан келиб чиқиб либос яратар экан)

 

 

 

Муниса ва Райхоннинг  ушбу клип жараёнидан эксклюзив интервьюсини томоша қилишни албатта тавсия қиламан! Ажойиб ва қувноқ интервью.

Айниқса қўшиқ сўзларига эътироз билдирганларни фикрини инобатга олиб уларга савол берганимдаги жавоблари сизларга қизиқ бўлса керак.

 

 

 

 

Райхонни муаллифлик позаси! Бу позани у аллақачон патентлаштириб олса хам бўларди. ..Муниса Райхонлашмоқдами?

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Муниса маъмури Дилмурод билан.

 

 

 

 

Режиссер Нозим Жумаев 

 

 

 

 

 

 

Ўзига хос ўз тили ва “Ву-у” овоз товушлари билан сухбатлашадиган рақс гурухи.

 

 

ВИДЕО тез соатда

 

Сурат ва видеорепортажни Нодира Тўраева амалга оширди.

Ёрдамчи Гулсум.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Кумирлар шарти!

  Озодбек, Райхон, Ботир, Алишер ва Самандар  Мухлис-шоу-2