Сардор: "Чунки уни ашаддий мухлисиман!"

- in Yangiliklar
208
0

 

Сардор Рахимхон Далер Назаровнинг “Духтари дехкон” қўшиғини тожикистонлик хонанда дўсти Жонибек орқали муаллифдан рухсатини олган холда қайта “Бибихоним” дея куйлади. Нима учун у  қайта куйланган қўшиқлардан кам бўлмаган тарзда барчага манзур келган “Омон-омон” қўшиғи каби муаллифлик қўшиқларга урғу бермай яна  қайта куйлашга эътибор қараётгани сўралганида қўйидагича жавоб берди:

Сардор Рахимхон:- Чунки  ман Далер Назаровнинг ашаддий мухлисиман. Кейин шунга яраша яхши қўшиқ бўлади. Матнини Зафар Қодиров ёзди, аранжировка Ахмад Хожиматовдан. “Омон-омон” қўшиғига эса 2 йил бўлди, муаллифлик қўшиқларига буюртма берганману аммо мана 1 йилдан бери йўқ.   Вахоланки “Инжу”, Райхон  билан куйлаган дуэтим, “Дўстларим” қўшиғим, яқинда Манзура билан дуэт куйлаяпман яна бир сокин тарона хам бор. 

 

 

 

“Бибихоним” Самарқандда суратга олинди . Клип хақида тўхталсангиз ва нима учун айнан Бибихоним? 

Сардор Рахимхон:- Чунки Бибихоним чиройлик исм ва адашмасам бу мавзуда хечким куйламаганди. Самарқанд билан боғлиқ ягона аёл исми шу. Қўшиққа хам айнан Бибихоним исми тўғри келди.  Клип ғояси тарихий, бироз фантастик аммо қизиқ. Бибихоним ўтмишдан бугунги даврга келади. Лекин у айнан Амир Темур аёли Бибихоним эмас, шунчаки Бибихоним образи тарихий.  Ким Амир Темур аёли деб қабул қилар ким эса йўқ, айнан шунга урғу қилинмади. Клип тайёр бўлгач тушуниб оласизлар. 

 

 

Клип режиссери Санжар Маткаримов ва у ўзи хам клипда роль ижро этган. Бош рольда актриса Юлдуз Ражабова. 

 

 

Суратга олиш ишлари пайтида у мана шу тарзда ухлаб қолди.  Ўтган кетганлар эса унинг фонида селфи тушишга хам улгуришди. 

 

 

 

 

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Кумирлар шарти!

  Озодбек, Райхон, Ботир, Алишер ва Самандар  Мухлис-шоу-2