Сардор Рахимхон-"Бибихоним" ўзгача клип

- in Yangiliklar
185
0

 

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Рахимхончалик ўта жўшқин мехнат қилаётган ижодкорни учратиш қийин. Хар не хафтаки унинг номи ижтимоий тармоқлару эфирлардан жаранглаб янгиликлари мухлисларни қизиқтириб туради. 

Мана  бир неча кундан бери инстаграмдаги деярли барча таниқли шахслару ва хатто уларнинг ёрдамчию хайдовчиси ва хатто “пылесоси”гача ўз сахифаларида реклама қилинаётган Сардор Рахимхоннинг “Бибихоним” клипини мана биз хам премьера қилмоқдамиз.

Ёрқин, қизиқ ва айниқса умуман бошқа клиплардан ажралиб турувчи ўзгача бўлган бу клипни бир нафасда томоша қилдим ва негадир тез тугаб қолгандек туюлди.

 

Актриса Юлдуз Ражабова бу образда ўта мафтункор, шундай эмасми? Типажи европалашган дейиладиган бу актрисага бу роль жуда ярашган. Омадли танлов!

 

Сирли- сехрли бирозгина фантастик ва романтикага шама бўлганДЕК мазкур клип мохияти Бибихоним номи ишлатилганигами эхтиёткорлик билан ёндошилгани сезилди. 

 

 

Махсус портал орқали (давлат рахбариятига “ёз-ёз” портали эмас, вақтни ўзгатириб инсонни у даврдан бу даврга ўтиб боргувчи портал назарда тутилмоқда) Самарқанднинг бугунги даврига тушиб қолиб Сардор Рахимхоннинг овозига махлиё бўлган Бибихоним …негадир… яна ўз даврига қайтади…

 

 

Негадир деганим клип тугалланмагандек ва унинг давоми бор деяётгандек туюлди менга. Сизгачи?

Яна Сардорнинг овозига хумор қилиб уни излашга тушармикан ё энди бу сафар Сардорнинг ўзи уни олдига йўл олармикан?

Интригаааааааааааа

ЮТУБда томоша

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Сардор Рахимхон "Умидвор юрак" Мп3

  Тиним билмас ижодкор ва росмана энг энг