Ғолиблар: Осмонни юқорисини хис этганлар!

- in Yangiliklar
225
0

 

“Варрак-шоу” 2017-да биринчилардан бўлиб  оғиргина (бешқамиш, лекин қамиш ўрнига “рейкадан”)  бўлса хам юқорида учган  Шавкат ва унинг оиласи варраги  бўлди. 

 

 

Аббосбек дадаси Шавкат билан ғолибликни қўлга киритди. 

 

Уларга совғаларимизни Шахзода Мухаммедова топширди.  Бу оилага  “Бирингга минг, мингингга туман бойлик” тилакли кружка  чиқди. 

 

Саидмурод ва Мохира оилавий келишган бўлиб уларнинг варраги шу йилги “Варрак-шоу”даги энг баландга чиққан варрак бўлди. Бора-бора ердан туриб уни кўриш қийин кечди зеро у нуқтага айланиб бўлганди. Яқин атрофда бўлган аэропортга қўнаётган ва ёки учаётган самолётларга ишқилиб халал бермаган бўлсину аммо рости хам жудаям баландга учди. 

Бу оила  “Варрак-шоу” 2017йил  тадбир мохиятига монанд  абсолют ғолиб!

Чунки сайлдаги энг баланд варрак уларники бўлди!

Халима уларга совғаларимизни топширди ва уларга “Баракангни берсин” кружкаси чиқди. 

 

 

Яна бир ғолиблардан бу Самира! У ва онасининг учирган варраклари бир неча бор юқори чўққиларда сузиб юрди) Уларга Алишер Узоқов соғаларни топширар экан “Ували жували” тилагини қай тарзда ўқиганини билсангиз эди))) Анча пайт Алишер  кулгудан ўзига кела олмади. 

Уни видеода кўрарсиз. УвАли ДжувАли))

Шунингдек фанклублардан Манзуранинг фанклубининг варраги хам юқорида парвоз этди. Фанклубга “Бошинг тошдан бўлсин!” деган ёзувли кружка чиқди ва уни топширган Алишер Узоқов тилак кетидан қўшиб қўйди: “Бошинг тошдан бўлсин, Манзура!”

 

 

Санъат оламидан варраги юқорида бўлганлардан Шахзода Мухаммедова бўлиб, унга хам совғаларимизни  Халима топширди ва унга “Файзингни берсин” ёзувли кружка чиқди. 

 

 

Юқорида “Варрак-шоу” 2017й абсолют ғолиблари халқдан Саидмурод ва Мохира эканини айтдик ва санъат оламидан эса варраги нафақат юқорига чиққан балки тадбир якунида осмонда бирорта варрак қолмаганида хам унинг варраги осмонни эгаллаб турган хамда  гўзаллигию бахайбатлиги билан сайлда  яққол ажралиб тургани бу хонанда Ботир Қодировники бўлди!

 

 

Ботирнинг хохишига кўра уни ўзим тақдирладим ва унга “Қўша қари!” ёзувли кружка чиқди.

 

 

Тез кунда видеони кутинг!

 

Суратлар муаллифи Нодира Тўраева ва Даврон Исоқов.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Кумирлар шарти!

  Озодбек, Райхон, Ботир, Алишер ва Самандар  Мухлис-шоу-2