Рашид Холиқов: "Ётиб қолганимда каравотни уриб йиғлардим"

- in Yangiliklar
253
0

 

Ретро афсоналаримиздан бири, бугунги давргача хануз ижоддаги “Шахзод” гурухининг солисти Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Холиқов билан сухбатни хамиша хам кўриб ўқийвермаймиз. Сабаби у деярли интервью бермайди. 

Рашид Холиқов деганда машхур бренд либосидаги ва  ўзига сочидан тирноғигача орасталик билан қараган серсалобат хамда дидли  хонанда кўз олдимизга келади.  Ўта маданиятли ва хушмуомала бу хонанда билан сайтимиз туридаги сухбати хаммага қизиқ бўлса керак.

 

Айниқса уни оёғи кесиб ташлашлик хавфи билан ётиб қолганидаги оғир дамлар хақида…

 

 

Рашид Холиқовни “Сайёд-медиа” офисимизга таклиф этдик. 

 

 

Биласизми, кўпгина саволларимни кутмай гўёки олдиндан сезгандек жуда қизиқ нарсалар билан бўлишди. Асосийси уни шахс сифатида кўпчиликка аён бўлмаган жихатлари ушбу сухбатда намоён бўлди десам муболаға бўлмас.

 

 

Оғир кечган болаликнинг чархланган ва тарбияга алохида урғу билан катта қилинган ушбу оиланинг ажиб сирларини ошкор қилди. 

“….Онам Равиля татар миллатига мансуб бўлган ва соф ўзбек оиласига келин бўлиб тушган. Балки шу сабаб юзимни ерга қаратмаларинг, ана татарни боласи ундай бўлади бундай бўлади деган гапларни яқинлаштирмаслик учунам нафақат бизни тарбиямизни балки оиладаги ўз аёллик вазифаларини хам қойиллатганлар… Кези келиб Қуръондан сураларни ўқишни бошлаганлар. …”

 

Онаси берган ўгитларни хануз эслар экан айнан тарбияси негизидаги у сўзлар хаётида кўп асқотганини билдиради. 

 

 

-“Дўстларим мошинасида уйим олдидан ўтиб, мени чақиришмаганида жудаям алам қиларди… Хали кун келиб шундай машиналар хайдайки деб алам билан гапирардим”…

 

Хаётида эришган кўп нарсасига ўша аламлар хам туртки бўлган. 

 

 

“… Махалламдагилар бошида мени артист сифатида тан олишмаган.  Тўйларига бошқа артистларни чақиришарди…”

 

 

“…Санъатдаги ярим-яланғоч қизлар? Кимлар? Тамила? Ким у? Ман танимайман уни! Лола? Қайси?  …”

 

 

 Ўзбек тилини билмаслик? Рус тилини билмасликчи? 

 

 

“…Клипимда уйланишимдан аввалги холат кўрсатилгани рост… Тўйдан аввал қайнонам билан уришиб, эшигини тепиб кетганман, ва хозир…”

 

 

“…Ётиб қолган пайтларим йиғлаганман. Бир маротаба хам эмас… Каравотларни уриб йиғлардим… Санъат оламидан мен танимаганлар хам келиб аслида нима бўлганидан кўпроқ қизиқарди. Хар бирига бошидан гапириб беравериш… Ўша пайтлар сараланиб қолганлардан нафақат бегоналар балки яқинларданам бўлган….”

 

 

Бу ва бошқа жуда қизиқ мавзуларда Рашид Холиқов билан видеосухбатни жуда тез кунлар тақдим этишга ваъда берамиз. Айни дамда монтаж ишлари кетмоқда. 

 

 

Суратлар муаллифи Нодира Тўраева

 

 

Видео : Шахло Қодирова ва Нодира Тўраева. 

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Кумирлар шарти!

  Озодбек, Райхон, Ботир, Алишер ва Самандар  Мухлис-шоу-2