ТОП АВТОРАДИО-2017 гала концертидан

- in Yangiliklar
239
0

 

Fm 102.0 “Авторадио” 15-май куни гала-концерт ўтказиб, мазкур радиода бир неча вақт мобайнида юқори поғоналарни эгаллаб турган қўшиқ учун хонандаларни тақдирлашди.

Концертнинг экрандаги ёзуви кўпчиликни диққатига сазовор бўлди. Креатив ва ажойиб виртуал декор. Суратларда хам кўриб турганингиздек чиройлик чиққан.

 

Авторадионинг бошловчилари Рустамбек Худойберганов, Камола Эрматова ва Умархон Усмонов маросим бошловчилари бўлишди. 

 

 

Дастурни Гулсанам Мамазоитова мехмон хонанда сифатида очиб берди. 

 

Гулсанамдан қайноқ бўса…

 

 

Райхон “Жавоб бер” қўшиғи учун тақдирланди. 

 

 

 

Райхонга мукофотни топшириш шарафли  масъулияти Sayyod.com сайти муаллиф рахбари  Sayyod Сардор Камиловга юклатилди. 

 

 

Яқиндагина “Мавсум хитлари” гала концертида Мунисага хам мукофот топширишда сайтимизга бу шарафли онлар юклатилганди. Бу учун хар иккала маросим  ташкилотчилари эътиборига ташаккур билдирамиз. 

 

 

Сардор Рахимхон ўз устози ва “Ёшлар” телеканали овози саналмиш Нурмухаммад Исроилов қўлидан “Мадинам” қўшиғи учун мукофотни олди. 

 

Мехмон хонандалардан Каниза “Малина” қўшиғи билан сахнада роса малиналанди…

 

 

Манзурага мукофотни актер Азиз Раметов топширди. 

 

 

 

 

 

Шохруххонга мукофотни актриса Юлдуз Ражабова топширди. 

 

 

Бир-бирларига илиқ сўзлар айтишди. 

 

 

Шохруххоннинг актрисаларга бўлган мехри ўзгачалиги бу сафар хам сезилиб актриса кетидан хаёл билан кетиб қолди ва бирдан ўзига келиб сахна ортига йўналганида томошабинлар кулгуси янгради. 

 

 

 

Сайтимиз фотографи Нодира Тўраеванинг хонанда Мунисага ўзгача мехрини суратлар сонидан хам сезиш қийинмасдир. Балки шунчаки энг омадли суратлар айнан унда бўлгандир? Балки камерани яхши хис қилгандир ва балки яхши тушиб берган, хуллас фотографимиз объективи шу куни Мунисани севгани кўриниб турибди. 

 

 

 

 

 

“Қоп-қора” қўшиғи учун Му5 телеканали бошловчиси мукофот топширди. 

 

 

Авторадио ва бир салон тарафидан ўйналган телевизорни ғолибини аниқлаш учун Муниса Ризаева ўз орзусидан келиб чиққан холда (бўлса керак) тўйдаги келин урфидек гулни орқага қараб отди. 

 

 

Мана шу йигитга телевизор насиб этди. 

 

 

Лолага “Билмайсан” қўшиғи учун Ташқи ишлар вазирлиги маданий ва ижтимоий алоқалар бўлими бошлиғи Юсуф Қобилжонов мукофотни топширди. 

 

“Дизайн” қизиқчилар гурухи хажвий чекиниш онлари билан.

 

 

Нилуфар “Алладин” қўшиғи учун мукофот билан тақдирланди. 

 

 

 

Мехмон хонанда Рашид Халиков шу куни негадир микрофонни пастда ушлади… балки фонограмма эканини яширмади ва ёки микрофондан грипп юқади деб хайиқдиларми…хуллас ажойиб кўринди бу онлар. Видеоданам кўрсангиз бўлади. 

 

 

 

 

“Сетора” гурухи машхур хитларини попурри сифатида жонли куйлаб ретро ностальгик дискотека онларини хадя этишди. 

 

 

Тақдирлаш маросимида камида бир одам жарохатланган ва албатта қўли боғланган бўлиш трендга кирмоқда чоғи, ё бўлмасам кимдирни кўзи тегибми, “илойим”ни зўридан бериб дегандек хуллас маросимда қурбонлик кўриниши урфга кирмоқда.

Қаранг, бундан аввалги “Мавсум хитлари” тақдирлаш маросимида Ботир Қодировнинг хам кафти шу тариқа боғланганди. Тақдирлаш маросимига бориши хақида айтганида хасад қилганларни назари тегяптимикан?))

Бу сафар  “Сетора”даги Камиллани қўли боғлиқ, аммо Ботирникидан фарқли у безалган. Аёл-да, либосига мослаб гипсини гўзал аксессуар қилишга уринибди. 

 

 

 

  Нечанчи маротаба Шохрухни сахнага чиқиши ўнг тарафдан бўлишини сезмоқдаман. Хамма хонандалар чапдан чиқади, чунки қулай ва кириб келиш хам шу йўлдан. Ўнг тарафдан чиқиш учун асосий йўлдан бурилиб айланиб ортга ўтиб хуллас атай қандайдир бир сабаб бўлиши керак  ёки яна билмасам балки у ўз хамкасбларини кўришни истамас? 

 

 

Азиз Ражабий хам мехмон хонанда бўлди. 

 

 

“Лолажон” махзун қўшиғи билан танилган Музаффар Мирзарахимов хам мехмон хонанда хуқуқида бўлди. 

 

 

 

Отабек Мадрахимовнинг шлягер қўшиғи “Лола”ни қайта куйлаган Тохир Усмонов хам мехмон хонанда бўлди. Аммо ростини айтиш керак бу қўшиқни қайта куйлаб у бекор қилибди… балки тўй учундир, унда сахна ва промога шартмасмиди…

 

 

 

“Байрам” гурухи хам мехмон хонанда бўлди. 

 

 

Жахонгир Позилжоновга мукофотни радиобошловчи Лазиза Азиззода топширди. 

 

 

Ойбек ва Нигорагаям мукофот тегди. 

 

 

 

“Авторадио” жамоасига совға.

 

 

Дастурни хонанда Анвар Собиров якунлади.

 

Тезлиги чегараланган тушунчага доир номланган радионинг ижодий тезлиги чек-чегара билмаслигини тилайман!

Концерт чиройлик ва кайфиятда ўтди. 

“Авторадио” урра!

 

ЮТУБда томоша

 

Суратлар муаллифи Нодира Тўраева, видео Шахло Қодировадан.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Кумирлар шарти!

  Озодбек, Райхон, Ботир, Алишер ва Самандар  Мухлис-шоу-2