МУХЛИС-ШОУнинг 6-шарти бўлмиш халқона миллий қўшиқлар ижроси суратга олиш ишлари хамкоримиз мухташам “Султон Саид” кошонасида бўлиб ўтди

 

 

Юз фоизли жонли ижрога мухим бўлган мусиқий товушларни эса  шу куни  “Статус” инструментал гурухи таъминлади. 

 

 

Бошловчиликни  махоратли сухандон Лочинбек Эркинзода амалга оширди.

 

“Статус” инструментал гурухининг “интро”сидан сўнг иштирокчилар биргаликда баралла “Келгин ёр ўйнайлик” халқ қўшиғини куйлашди.

 

 

Бироз машқни (разминкани) ўтаган мазкур ижродан кейин уларга тушган вазифалардан  бирма-бир халқ қўшиқларини ижро этишди. 

 

 

Мазкур шарт учун эксперт сифатида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист ва миллий халқ хамда мақом қўшиқларини маромига етказиб куйлайдиган махоратли хонанда Гулбахор Эрқулова таклиф этилган бўлиб у барча иштирокчиларга ўз маслахатларини аямади. 

 

 

Суратга олиш жараёнида кутилмаган ва сценарийдан ташқари холатлар бўлиб бу Гулбахор Эрқуловадан жонли ижрода мастер-класс ва шу куни суратга олиш ишлари ўтаётган “Султон Саид” кошонасида оилавий дам олаётган актриса Шахзода Мухаммедовани бошловчи сўзга чақиргани бўлди. 

 

 

Қўйида видео тақдим этарканмиз уни охиригача томоша қилишингизни тавсия этамиз, зеро бошловчи тарафидан якун ясалган бўлишига қарамай “Статус” инструментал гурухининг “оутро” мусиқаси садоларига Гулбахор Эрқулованинг ушбу шартдан ким аъло ва аксинча заифроқ ўтгани фикрлари уйғунлаштирилган. 

 

ЮТУБДА томоша

 

 

Албатта овоз беришни хам унутманг!  

 

 

Хамкоримиз “Султон Саид” кошонасига шу кунги тасвирга олиш ишларидаги шинам шароит ва дабдабали мехмондорчилик учун ташаккур билдирар эканмиз, палов таъми хамманинг оғзида қолганини эътироф этмай илож йўқ!

 

 

Маъмурият ва ошпазларга салют!

 

 

Манзил: Тошкент шахри, Соғбон кўчаси 11-А уй.  

Боғланиш ва буюртмалар учун: +99894 6200023, +99890 988-98-80
 

Батафсил

 

 

Сурат :  Нодира  Тўраева

Видео: Нодира Тўраева ва Шахло Қодирова

Ёрдамчи жамоа: Музаффар Каримов ва Искандар Шукуров

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here