Видео: Май ойи "Фахрли инсон"дан

- in Yangiliklar
293
0

 

5-май кунидаги “Фахрли инсон” хайрия тарғибот лойихасидан видео ва  шифохонадан фотохисобот тақдим этмоқдамиз .

Суратлардан кўриб турганингиздек моддий хайрия қилганлар пулига лейкемия билан касалланган ва қиммат дориларга мухтожларга керакли дорилар сотиб олиб тарқатилди. 

 

 

Барча топширилган қонлар хам доимгидек хужжатланиб уларнинг маълумотномалари шахсан беморлар қўлига берилди. Унга асосан улар қон олишлари мумкин бўлади. 

 

 

Хайрига келтирилган ўйинчоқлардан тортиб печеньеларгача хамма хаммаси ўз манзилига етказилди. 

 

 

Моддий хайрия: Амира, Усмонхон, Нилуфар – Фарход, Мухтор, Барчиной, Мухиддин Али , Насиба, Миржалол, Фазлиддин, Махмудов Нодир, Зияевлар, Халимахон, Лия, Нилуфар, Адиз Раджабов, Акром, Туроб, Хуршида, Мухаммадали ва Улугбек, Гулямова Саодат, Шохида   + пластик каротчкаларга тушган пуллар билан

Умумий: 12.530.000сўм

 

 

Топширган қонларингиз ва қилган хайрияларингиз хаммаси ўрнида ва жойида, буёғига Аллохдан қабул қилишини сўраб аввало беморларга нафи тегиши ва соғайиб кетишига сабаб бўлишини сўраймиз.

 

Келаси ой 1-июнь куни ФАХРЛИ ИНСОН хайрия тарғибот лойихаси 5 йиллиги ва халқаро болаларни химоя қилиш куни муносабати Гемотология қошидаги лейкемия билан оғриганлар шифохонасида байрам тадбири ўтказамиз.

Шу куни хам доимгидек қон топшириш ва моддий хайрия белгиланган тартибда ўтади.

Эрталаб соат 10:00дан то 16:00гача қон топшириш, болакайларга байрам тадбири эса соат 14:00дан то 16:00гача
 

 

Моддий хайрия қилмоқчи бўлганларга эса янги қулайлигини  яна бир бора эслатиб ўтамиз ва хайрия ўтадиган кунни кутмай истасангиз хозироқ ва истасангиз  келаси ой биринчи жумасигача шу икки кўрсатилган  пластик карталарига Payme  ёки Click орқали хайрия қилишингиз мумкин. Келаси ой биринчи жумасигача деганимиз, лойиха тартибига кўра  хар ойнинг илк жумаси кунигача тушган пуллар ечилиб дорилар олиб тарқатилади.

Ундан кейин тушганлари эса келаси ой илк жумасигача йиғилади.

 

Демакки истаган пайт хайрияни бу йўли орқали қилишингиз мумкин бўлади.     “Фахрли инсон”  хайрия тарғибот лойихасига келиш имкони бўлмагану аммо хайрия билан хисса қўшишни истаганлар учун  “Фахрли инсон” учун ишлайдиган  картага ихтиёрий суммада click ва payme орқали  моддий хайрия қилиши  мумкин.   Тушган пуллар лейкемия (лейкоз, оққон, қон раки) билан оғриган  бемор болаларга дори олиш учун ишлатилади. Барча тўловлар назорат остида бўлиб, сайтда чекигача албатта хисоботи тақдим этилишига кафолат!

“Фахрли инсон” учун  пластик карталар:

1. kapitalbank 8600 4904 3948 5889

2. trastbank 8600 3036 7140 8958 
 

 

 

ЮТУБда томоша

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Кумирлар шарти!

  Озодбек, Райхон, Ботир, Алишер ва Самандар  Мухлис-шоу-2