Азамат Хайдаров яна "Ўзбекконцерт" (Ўзбекнаво) рахбари

- in Yangiliklar
256
0

 

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2017 йил 19 майдаги 236-сон “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси фаолиятини йўлга қўйишни ташкил этиш тўғрисидаги буйруғига асосан Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш  илмий методик маркази директори Ҳайдаров Азамат Ҳайдарович “Ўзбекконцерт” давлат муасссасаси директори вазифасини вақтинчалик бажариш юклатилди.
      Ҳайдаров Азамат Ҳайдаровичнинг келгусидаги фаолиятига улкан мувоффақият ва зафарлар тилаймиз.

Расмий хабардан

 

 

Собиқ “Ўзбекнаво” ва хозирги эндиликда “Ўзбекконцерт” дея юритиладиган масканда бир неча рахбарлар ўзгаргани билан ёдимда ярқ этиб қолган рахбарлар айнан шу Азамат Хайдаров ва Баходир Ахмедовлар бўлишган.

Уларнинг рахбарлик чоғида нафақат санъат олами балки халқ хам ушбу ташкилотни росмана ишлаганини сезган.

Айниқса Азамат Хайдаровга бўлган чексиз хурматим “Марди майдон” жонли ижролар фестивали учун бўлган!

Хамкорликда ўтказилган  ушбу лойиханинг нақадар керакли ва санъат оламига таъсир кучи бўлганини эслайман. Ахир айнан мана шу лойиха сабаб концертлар жонли бўла бошлаганини эътироф этмай илож йўқ.

Яна бир эътиборли тарафи айнан Азамат Хайдаров даврида шоу-бизнесдаги айрим шаталоқчиларнинг попуги пасайган холда турарди, чунки  Хайдаровнинг ишлаш принципи приоритетида санъаткор аввало маданият ходими эканлигини унутмаслик  юқори ўринда бўлиб бу борада кўп ишлар қилинганлигини шахсан гувохиман!

 

Азамат акани яна ушбу лавозимга  расмий хабарда келтирилишича вақтинчалик бўлса-да қайтганлари билан   чин дилдан табриклаб яна “Ўзбекконцерт” жонланиши ва айниқса “Марди майдон” жонли ижродаги қўшиқлар концерти тикланишига умид қилиб қоламан.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Кумирлар шарти!

  Озодбек, Райхон, Ботир, Алишер ва Самандар  Мухлис-шоу-2