2016-2017йй ФАХРЛИ чехралар баннери

- in Yangiliklar
184
0

Мана 2016-2017йй ФАХРЛИ ИНСОН хайрия тарғибот лойихаси сиймолари… Анъанага мувофиқ бу 1-июнь куни байрам тадбирида катта баннер қилиб намойиш қилинади. 

 

Бу эса 5 йиллик фотохисобот:

 

Кимга кўп, кимга кам…аммо яхшилик қиймати ва унга эришмоқ йўлидаги машаққатлар уни бошидан кечирганларгагина аён.

Шукр!


 

1-июнь куни Гемотология қошидаги шифохонада соат 10:00дан то 16:00гача “Халқаро болаларни мухофаза қилиш” ва “Фахрли инсон” хайрия тарғибот лойихаси 5 йиллик байрам тадбири бўлиб ўтади.

Тадбирнинг бадиий қисми соат 14:00дан бўлиб унда санъаткорларимиз беморларга кўтаринки кайфият ва шу куни қон хамда моддий хайрия топшираётганларни қўллаб-қувватлашади!

 

Қон топшириш ва моддий хайрия айнан соат 10:00дан бошлаб  шу ернинг ўзидаёқ, шифохонада амалга оширилади.  Республика қон қуйиш марказидан мобил мошиналар келиб хизматда бўлишади. 

 

Манзил: Тошкент шахри, Қатортол кўчаси 42а уй, ориентир: Қатортол “оптовик” олдидаги кичик чоррахадаги  янги “Парус” мажмуаси   тўғрисидаги   Халқ банки ёнидан кириб кетиладиган кўча. Гематология институти, Лейкоз билан оғриганлар шифохонаси.( саволлар бўлса +99894 695-21-21)

 

Яхшилик байрамда хаммани кутамиз!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Кумирлар шарти!

  Озодбек, Райхон, Ботир, Алишер ва Самандар  Мухлис-шоу-2