Артистлар қўзғолони! Маърифатли тўполон! Видео

- in Yangiliklar
206
0

 

Сарлавха ёняпти а? )

Хайдаров ўз жойига қайтди, демакки буёғига мана шундай зарбли оловли онлару шиддат билан силжишларни кутаверинг!

Анчадан бери “Ўзбекнаво” номи жарангламаётганди а?) Хамма соғинибди.

 

 

2-июнь куни эндиликда “Ўзбекконцерт” дея юритилаётган ва барчамизга хануз “Ўзбекнаво” бўлиб қолган  ташкилотда “Қатъий тартиб интизом ва шахсий жавобгарлик санъаткорларнинг асосий фазилатига айлансин” деб номланган ва узундан узоқ номланиш билан зерикарли кўринган бўлса-да бироқ ўта оловли , ДЕМОКРАТИК ва кутилмаганда юқори кайфиятдаги мажлис бўлиб ўтди. 

 

 

Санъаткорлар анчадан бери ичидаги дардларини бу қадар очиқ ойдин айтмаганини  шу куни эътироф этишди ва мана шундай мажлислар яна кўпайиши  тарафдори эканини айтишди. 

 

 Пресс-релизни ўзиданоқ нафақат демокатик ёндлошувдаги сўзлар балки асосан расмий хужжатларда ўша собиқ Иттифоқ давридан бери ёзишга чўчилган исломий сўзлар ва Аллох номи хам келтирилгани маданият ва маърифатни асли негизи диндан бўлиши унинг мустахкамлигини таъминланишини сездирди. Менталит тушунчалари эса албатта бу билан чамбарчас боғлиқ. 

 

Мажлисда Президент девони ва Маданият ва санъат вазирлигидан вакиллар қатнашишди. 

 

 

Вазиликдан вакилнинг сўзларидаги хаққоний мезон, халқ назаридан қолмаслик ва бу тарафлама ўша давлат тадбирларидаги Ватанпарварлик  хамда бурч тушунчалари фарқлари   жуда чиройлик тарзда гапирилди. 

 

Тадбирдан ўзим таъсирланган холатларга бироз тўхталар эканман тўлиқ турини ВИДЕОда   тақдим этишимни хам маълум қиламан.

 

Озодбек Назарбеков  профессионал ва хаваскор хонандаларини икки турга хужжатлаб фарқлаб қўйишни хамда уларни концерт бериш жойларидан то эфир пайтларигача мана шу приоритет асосида бўлишини белгилаб қўйиш тартиби таклифини киритар экан, бу билан у халқнинг хонандаларни профессионаллигига бахо беришга мажбурлиги  эмас балки шу тариқа фикр ва мусиқий савиясини хам оширишига хизмат қилишини таъкидлади.

Мазкур мажлисда кўп бора тилга олинган хонандаларнинг хурмат  поғонасини хаққоний   шу тарзда хам ажратиб қўйилиши юзага келса не ажаб?

 

 

Айнан мана шу аралаш турдаги ва кимларнидир қаторида бўлишга ор қилган санъаткорлар учун Озодбек фикри ўзига хос ечим бўлиши хам кўзда тутилган, назаримда.

Ор деганимга ажабланманг, зеро тўй хизматларида мардикору  официантлар ва хаттоки  Қатортолдан дейлик енгил табиатли қизларни хам тўйларга таклиф қилишаётгани холатлари бўлиб шулар билан бир тўйхонада бўламанми? дея ор қилаётган Шухрат Қаюмовнинг шу кунги фикрларида аччиқ хақиқат мавжуд. Бу  фожеа!

 

Хонанда Манзура умуман мусиқадан билими бўлмаганларга лицензия бермаслик тарафдори эканини айтар экан, давлат тарафидан шунча бинолар (мусиқий даргохлар) нима учун қуриб қўйилганини айтиб ўз фикрларини асослаб беради. 

 

Манзура : -На билими ва на иқтидори бўлмаганларни куйлашига рухсат берилаётгани сабаб асл иқтидорлар танқислигини юзага келтирмоқда!

 

 

Шухрат Қаюмов  фикрларини давомида  эфир орқали асосий урғуни ташқи кўринишига бераётган “иштони йўқ ва оғзи кавушдек” бўлиб кетаётган хонандаларни танқид қилар экан уларни  ўзига душман деб билишини айтиб, шундайларни тарафини олганларга “Мана шундай кўринишдаги қизларни хотинликка ёки келинликка олармидингиз?” деб    савол билан юзланганида табиийки улар йўқ деб жавоб беришидан хайратланади. 

Эфир орқали улар мени уйимга кириб мени фарзандларимни тарбиясини, дунёқарашини ва менталитетни хам  бузмоқда дейди олий тоифали сухандон.

 

Шухрат Қаюмов: – Халқ артисти ва халқ хофизи деганлар кўрсатувга келиб  “Ашула билан қўшиқни фарқи нимада?” деб сўрашади. Устоз дейилганларни хаммасини хам мусиқий билими борми?

 

Шеърлар борасида хам тўхталиб радиодан таралаётган қўшиқда   қиз йигитга қарата “жоним нозларингдан” дея куйлашига хайрат билан эътибор қаратилди. 

Ғуломжон Ёқубов бу хозирда  эркаклар нозланаётгани  билан боғлиқ дея кулгу кўтарилишига сабабчи бўлди. 

 

 

Ғуломжон Ёқубов шунингдек икки қўшиқ билан пул топишни бошлаб  устоз хонандалар билан саломлашишни унутаётган ёш хонандалар хақида куюниб гапириб бу борада ўз устоз ва шогирд  воқеасидан хам намуна келтирди. 

 

Ғуломжон Ёқубов:-Ўғирламасдан куйлашсин!  Хориж қўшиғини ўша тилида бузмай куйлашсин! Консерваториядан бошлаш керак мактабини! Бу хақида ёш хонандаларга гапирсанг хўп дейди ва орқангдан сўкиб кетади. Чунки тўйдан пул топиб уй ва мошина олиб энди кимдир бўлиб қолган. Авваллари тўйга чиққан хонанда отарчи дейиларди ва концерт, телеэфирга хам қўйилмай ишдан хайдаларди. Бугунги тўйдан оила боқаётганига шукр қилиш керагу аммо суистеъмол қилмаслиги керак! Давлат иши ва концерт алохида иш, тўй эса бу шахсий иш! Олдин мухимини жойига қўйишсин кейин эса шахсий иши-тўйни!

 

Саёз матнлар борасида яна давлат рахбарияти хусусан Президент хақида хам куйлаб  қўпол  қилиб айтганда маддохлик ва очко йиғаётган (мени шахсий фикримда ялақилик қилаётган) хонандалар хақида қатъий танқид қилинди.  Мана шундайлар бир вақтлар нима ахволга келгани ва сахнадан айро қолгани намуна қилинди. 

 

 

Озодбек Назарбеков: –Давлат тадбирлари ва фестиваллар эмасу аммо давлат идоралари бўлган дейлик медицина ходимлари ёки хуқуқ тартибот органлари касб байрамлари, янги йил каби кечаларига хонандаларни текинга чақирилишини тартибга солиш фикрини айтмоқчиман. Сабаби таклиф этилган хонандани хурмати йўқолмоқда.   Хамма нарсани пулга олишади, ресторанни хам пулга ижарага олишадию аммо артистлар текинга бориши керак, бироқ хурмат ва муносабат хам шунга яраша бўлмоқда, чунки истаган пайти битта хат билан текинга чақиришмоқда.

Вазирлик қошида тижорат бўлими очилиб ўша хатлар билан мурожаат қилинганида пуллар туширилиб кейин хонандалар борилиши мақсадга мувофиқ, шунда хурмат хам жойида бўлармиди.

 

Озодбекнинг бу фикри санъаткорларнинг  кучли олқишларига   сабаб бўлди. 

 

 

Зулайхо Бойхонова:- Доим гапирилади ва чиқиб кетгач хаммаси ўша ахволда, хеч нарса ўзгармайди. Матнлар саёзлиги хақида гапирилди, ахир шуни қўйишяптику, эфирга шундай тушунарсиз сўзларни ким рухсат беряпти? Пул бўлганидан кейин қўйиб юборилаверади, қонуний тартиб йўлга қўйилмагунича хеч нарса ўзгармайди. 

 

 

Шухрат Вохидов Россиянинг   дунёга машхур МУЗТВ телеканалида бир клип чиқиши 100 доллар бўлса негадир бизнинг  Республика миқёсидагина чегараланган телеканалларда эса бир чиқиш 150 долларлигидан ажабланиб уни   тартибга келтиришни сўради. 

Шухрат Вохидов: Лицензияга пул тўласак, нима учун концертдан хам налог тўлаймиз? Кейин…  Санъатдаги  қўғирчоқларни йўқ қилиш керак!

 

 

Вилоятлараро “Камолот” ЁИХ тарафидан ташкиллаштирилаётган тадбирларда оч ва кўчада қолаётгани хақида хонанда Адхам Солиев арз қилиб гувох сифатида Зулайхо Бойхонова, Мадина Мумтоз ва Умидахонларни кўрсатди.

Таърифлашда берилиб кетган Адхам Солиев икки маротаба ёнида ўтирган Достон Убайдуллаевни лабидан ушлаб олганида у охири чидай олмай “Нимага мани лабимни ушлайверасиз? Манзурани лабини ушланг !” дегани янада кулгу онларини хадя этди. 

 

Бу эса мажлисдаги хонандаларимизни ижодидан))

Шухрат Вохидов от ва кўзларни чизди, Манзура диван ва каравотмией… Достон Убайдуллаев машинадан тортиб то…жайрагача…жумбоқли кўринишдаги мажозий жайра деган жойидан.

“Ну погоди”дан бўри, чўчқасифат ё айиқсифат нимадир ва (бакимбардидан)  йигитни тасвирлаган хонанда ким эканлиги эса жумбоқлигича қолди.

Хуллас хар кимни ўз хохиши ва ёки қизиқиши ва балки айни  дамда қийнаётган мавзулари доирасида чизилгандир)) Яна билмасам, буям бир кайфият учун-да!)

 

 

Суратлар муаллифи Нодира Тўраева. (Инстаграмда _nadi_foto_)

 

 

Видео: Шахло Қодирова ва Нодира Тўраева

 

 

 

 

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Кумирлар шарти!

  Озодбек, Райхон, Ботир, Алишер ва Самандар  Мухлис-шоу-2