Муниса клипида Даврон Кабулов.Видео

- in Yangiliklar
147
0

 

Муниса Ризаева мана икки кундирки “Хафа хафа” қўшиғига клип суратга олдириш билан овора.

 

 

Клип ғояси Даврон Кабуловга тегишли ва у мазкур клипда бош рольни хам ижро этмоқда. Видеоинтервьюда Даврон аввалги клипларидан бу сафар омадлироқ клип бўлади деб умид қилади. 

Билишимизча Даврон аввал фақат хонанда Манзуранинг клипида бош рольда чиққанди ва бу фикридан унинг у клипдан кўнгли ё тўлмаган ва ёки клипни омадли бўлмаган деб хисоблайди…чоғи…

 

 

Клипни суратга олиш жараёнида кўплаб қизиқ холатлар бўлиши табиий, зеро Мунисанинг бир клипи тайёрлангунича ўша жараённи ўзиданоқ  бир алохида клип тайёр бўлиб у  хам ўша тайёр бўладиган клипдан кам бўлмаган машхурликни келтиради))

Буни биз унинг клип жараёнларидан репортаж  тажрибамиздан биламиз. Мунисани ўзи шахс сифатида қизиқ ва артист сифатида харизматик бўлгани сабабли хам  у билан боғлиқ  онлардан зерикмайсиз. 

 

 

Даврон билан қўш велосипедга ўргангунча иккови ағанаб тушишга хам улгурди ва бу онларни қисман видеога мухрлашга улгурганмиз. 

 

 

Хомяк (ўзбекчаси оғмахон экан) билан боғлиқ сахналар кутилмаган ва завқли онларни хадя этди. Негадир Санжар деб номланган ва асли бастакор ва шоир Боб(ур) Умаровга тегишли оғмахон Мунисанинг бақириғидан кучли стрессга тушди шекил шартта Мунисани устига…халиги…инг қилиб қўяверди. Бу онлар хам видео лавхаларида мавжуд. 

 

 

“Хафа хафа” қўшиғи муаллифи “Манго” гурухи солистларидан бири Хамдамга тегишли, аранжировка эса Жамшид Гаффаровники.

 

 

Яна бир қизиқ холат… Уни видеода кўрасиз… Давроннинг турмуш ўртоғидан уялган Муниса нималарга рози бўлмади?

 

 

 

 

 

 

 

 

Шундоғам иссиқмасми Мунис?))

 

 

 

Клипдаги Мунисанинг  бўёқ хамда турмагига Лидия Андрэ масъул бўлди. Режиссерликни Ё.Носиров амалга оширди. 

 

 

ЮТУБДА ТОМОША

 

 

Суратлар муаллифи Нодира Тўраева

Видео Шахло Қодирова ва Гулсум Азимова.

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Кумирлар шарти!

  Озодбек, Райхон, Ботир, Алишер ва Самандар  Мухлис-шоу-2