Боксчи Шохжахон ва хонанда Сардор ғалабалари!

- in Yangiliklar
181
0

Айни дамда Москвада ижодий сафарда бўлган Сардор Рахимхоннинг янгиликлари жўшқин ва ғалабалик!

 

 

Русийзабон аудитория орасида оммалашаётган “Друг” (“Дўст” қўшиғини русча тури)га айнан русийзабон мухлислар талабларга биноан у клип суратга олдираётган бўлиб бош рольда  боксчи Шохжахон Эргашев  иштирок этмоқда. 

 

 

Эътиборлиси, Сардор ва Шохжахон тандемидаги илк ғалаба ўзини узоқ куттирмади. Шохжахон жангги олдидан шу “Друг” қўшиғини Сардор рингда куйлади ва бу онлар хусусан шу жанг каби хам  МДХ бўйлаб эфирларга узатилди.

Жанг эса бизнинг хисобга ўта омадли равишда якунланди, биринчи раундни ўзидаёқ атиги 50 секундда Шохжахон ғалаба қозонди!

 

 

Бу онларни барини тақдим этаётган видеоимиздан кўришингиз мумкин бўлади:

ЮТУБДА томоша

 

 

Сардор Рахимхоннинг Москвадаги ижодий онлари фақат бу билан чегараланмаган ва  у умумий 3-та қўшиғига клип суратга олдирмоқда.

 

 

Шулардан биридан суратларни тақдим этарканмиз,  қўшиқ бир қизнинг номига аталганини хозирча айта оламиз холос.

Учинчи клип хам  русча қўшиққа бўлиб номи “Мама”.

 

 

Қизиқ… хонанда русларнинг санъат бозорига харакат қиляптими дейман?

 

Тиним билмас Сардор Рахимхон бу орада Тожикистонлик дўсти ва хамкасби билан “Дўстон” қўшиғини премьера қилишга хам улгурди. Тинглаб, кўчирмоқ  учун манба

 

Хуллас , Сардордан яна янги ижодий ғалабалар хақидаги хабарларни кутамиз, олға Сардор, фақат олға! Зеро Сардорлар олдинда бўлмоғи лозим!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Сардор Рахимхон "Умидвор юрак" Мп3

  Тиним билмас ижодкор ва росмана энг энг