Хамма оналар рақсга тушсин!

Хамма оналар рақсга тушсин!

- in Yangiliklar
209
0

 

Ота ва она хақида қўшиқ деса аксарият холларда ғамгин ва “рози қил”у “қадрингизга етмадим”идан бўлади. Бунга қаршилигим йўғу аммо тўйларда бу мавзуда бироз бошқачароғи керакдек.

 

Хушовоз хонанда, “Нихол” мукофоти совриндори ва айни пайтда “Ўзбекконцерт” тарафидан жазога махкума Шахноза Отабоева айнан шунақасидан куйлаб унга ишланган клип хам тақдим этмоқда.

 

Бундоқ оналар бағригаям шамол тегиб давраларда ўзига аталган қўшиққа рақсга тушсин-да, айниқса фарзандларини тўйида улар бунга жудаям лойиқ. 

Байрам, шодлик ва улар шунга хос равишда бу бахтдан маза қилиб рақсга тушишга рухан тайёр бўлишади)

Чунки харқанча ота -она хақида тўйда дохламанг, барибир фарзандлар  байрам базмида  ота-онасини рози қилишга тушиб кетиб хоки пойини кўзига сурта бошламайди.

Тўғриси, тўйда шунга монандроқ холатларни кўрсам кулгим келади, тавба, тўй-шодлик бўлсаю ота-онани чиқариб қўйиб бир айб иш қилгандек уялтириб яна қанақадир эмоционал онлар билан эзама-эз бошланадимией.. Худди Бразил сериалидек гўёки ота-онаси билан бир неча юзлаб сериядан захматлар ила ўтиб ахийри бир-бирини топгандек… яна мана шу ерда а))

Тўй тўйдек ўтсин-да! Хамма рақсга тушсин! Айниқса ота-оналар! Чунки аслида бу уларнинг байрами! Шу ёшга етказиб, мана тўйини хам қилиб беришяпти.

Шу кун ўйнамасангиз яна қачон ўйнайсиз она?” деган жойидан хуллас)

 

 

Келин ролида дизайнер, актриса ва бошловчи Шахзода Мухаммедова. Айнан шу клипни суратга олиш жараёнидан суратлари роса шов-шув бўлиб Шахзода росмана турмушга чиқаяпти деган гап тарқала бошлаганди.  Хаттоки бир неча санъаткорлар “Шахзода бизни тўйига таклиф қилмадия” деб Шахзодадан хафа   бўлишганидан хам   хабарим бор. 

 

 

Хулласи Шахноза Отабоевадан “Фариштам онам” клип премьерасини қабул қилинг ва барча оналарни рақсга чорланг!

Фикрларим қўшиқ хақида эди, клип хақида эса фикримни ёзмадим. 

 

ЮТУБДА ТОМОША

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *