"Куйлашни билмайдиганлардан илхомланиб куйлаб юбордим"

"Куйлашни билмайдиганлардан илхомланиб куйлаб юбордим"

- in Yangiliklar
97
0

 

Ўзбек мода олами ва албатта шоу-бизнесда яхши таниш хамда юлдузли мижозлар бўйича омади чопган стилист, визажист ва дизайнер Лидия Андрэ хам куйлаши хақида хабар бергандик.

Нихоят, унинг Сумая тахаллуси остидаги илк “Эй, дилрабо” қўшиғи тайёр бўлиб премьера қилинмоқда.

 

Қўшиқ муаллифи собиқ хонанда ва айни дамда шундай истеъдодидан воз кечиб  (негадир) халқ табобати билан шуғулланаётган Сухроб Кенжаев. Матн Радж Ахмадга тегишли ва аранжировка эса Сухробнинг акаси Жасур Кенжаевники.

 

Хўш, шундоғам иқтидори гуллаган касб сохибаси ва омади шу касбдан келиб турган стилист визажист ва дизайнер нега бирдан куйлаб юборди? 

Сумая (Лидия Андрэ): -Ўзимни хорижий хонанда сифатида кўряпман ва очиғи менга куйлашда илхом бағишлаганлар бу куйлашни билмайдиган хонандалар бўлди. Куйлашни билмай куйлаётган экан демак мен хам куйлай оламан!

Бироқ куйлаш хақидаги ғоямни анчадан бери ўйлаб юргандим, зеро хар бир ижодкор каби менга хам   ижоднинг хамма қирралари қизиқ. Ўсиш бу сайёрамиздаги барча организмларга хос нарса ва янги бурилиш менинг занжирга хос ижодимда яна бир халқа демак.  Асли ўзгача бир ўткир хиссиётларни хуш кўрадиган инсон сифатида янгиликларга мойилман ва  ижодан ўсиб ривожланар эканман хаётнинг янги дарсликларидан хулосалар қилиб  буларнинг бари билан бўлишгим келиши табиий.

Хар бир инсон хаёти каби менинг хам хаётим қувончу ташвишларга тўла, мухаббат ва нафрат , садоқат ва хоинлик, шодлик ва кўз ёшлар дегандек…

Хаётий кечинмаларим натижаси “Эй Дилрабо” қўшиғи бўлиб у менинг ибодатимдек  ва  хаётимдаги барча кечмишларим учун Тангримга бехисоб шукронам билан мурожаатим хисоби.

Дебют қўшиғим билан хар бир тингловчимни қалбида  яхшилик ва мухаббатдан бироз бўлсада бўлишишни истарканман, буни уддалашимга жудаям ишонаман.  

Қўшиқ форс тилида  ижро этилди, сабаби  форс тили энг ёқимли ва гўзал  тиллардан бири, назаримда.

Сизларга ёқади деган умиддаман. 

 

 

Тасиксдан кўчирмоқ  5мб

 

Муқобил манбадан бирда  кўчирмоқ 

 

Саундклаудда тинглаб кўриб, (ёқса) кўчирмоқ

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *