Бургаям, кўрпачаям, уйларам баравар ёнмоқда!

Бургаям, кўрпачаям, уйларам баравар ёнмоқда!

- in Yangiliklar
103
0

Бургага аччиқ қилиб кўрпа ёнишини эшитгандиму аммо бутун бошли уй ёқилишини энди кўришим. Дўппи деса калла тугул, каллалар келтирилмоқда, тавба .
Боровскийдаги рахбарлар  худдики йигитлар урушишни буюртма бергандек ишдан  кетказилгани устига энди Боровскийни ўзи хам беркилармиш.  Жиноят иши бўйича далилий ашё бўлганигами нима бало?

 

Рахбарият ва Боровскийдаги гўёки ахвол хақида гапиришга шошманг, қайси даргохда ахвол бошқача? Хаммаёқда бирку! Шунчаки уларда бировни ўлдириб қўйишмади холос ва уларни даргохини шундай вахимаю талвасага тушиб   оммалаштириб тергов қилин(тир)маяпти. 
Истаган бир ўқув даргохни   кавлангчи? Росааа чиққанда чиқади…

 

Ана, яқиндагина оддий боғчадаги «притон» (иславатхона) эфирда кўрсатилди, нега у боғча ёпилмади? Хлоркага бўктириб устидан сут қуйилишига вақтинча ёпилиши керак эди аслида) 
Мактаблар ахволичи? 
Чирчиқдаги 13-мактабнинг 5 синф ўқувчиси 11 ёшлик Отабек исмли  болакай сувга чўкиб ўлгани хақида Юлдуз Усмонова қўшиқ куйлагани воқеасида (
http://sayyod.com/news/julduz_usmonova_ota_farjodi_realklip/2015-06-18-3660)  негадир мактаб хам жойида ва кўприк борасида панжара қўйиш арзлари очиқ қолган хоким хам жойида.  Ачинарлиси узоқ вақт ўтмай айнан ўша кўприкдан яна бир бола ва бир қиз сувга тушиб ўлган. (http://sayyod.com/news/julduzga_ujlanaman_derdi_ota_farjodi_akhramoni/2014-03-09-2823)

 

Худдики ўзбек тарихида ўқув даргохида одам энди ўлгандек вахима қилинди ва мана натижада неча оила чирқиратилмоқда. Қайтараман: фожеага бефарқмасман, худони ўзи асрасин аввало, Жасурбекни ота-онасига сабр, сабр сабр! Ўша мақолаларим ва буниси хам ота-онаси эмас атрофдагилар, ОАВ ва изохдагиларга аталган! 

Қонсираб вахима қилишди ва нималар бўляпти? Жиноят ишига  алоқадор бўлмаганларда нима айб?    Уйда ўтирволиб изохда «давно пора» «зўр бўпти» «баттар бўсин» деб ўтириш осон! Мана шундайлар вос-воси сабаб каллалар учмоқда, ким хақ ким нохақ ва асли жиноят ўзи нима хақидалиги бефойда, ўша аввалги мақоламда айтганимдек одамлар рости қонсираган. Салбийлик ёқяпти! Улар хайбаракалла деган сайин шоулар тақдим этилмоқда. 
 

Яқин келажакда «Голодные игры» ва “Игра на выживание”  каби  фильмлардаги  одам ови росманга реал хаётда урфга кирса ажабмас. Шунга қараб кетяпмиз! Буни ижтимоий тармоқлардан хозирча сезяпмиз.

Нечанчи бора бу воқеага алоқадор мавзуим билан одамларни ўзларини босишларини, изохларда пода эффектига берилмасликларига ундамоқдаман!

 

Хўш, Боровский  ёпиляпти… Асос бордир а? Лекин…
Шу қадар ёмон экан нега шунча пайтдан бери Боровскийдан арз бўлмаган? Нега текширишмаган?  Шу қадаргача бўлиб кетган бўлса назоратчилар қаерга қараган?  
Нега назорат қилинмаган ва улар жавобгарликдан озод? Унда шу назоратчилару вазирликларниям ёпинг-да, шоу шоудек бўлсин а? 
Худди ана шундай принцип бўйича кетяптику хаммаси. 

 

 

 Боровский беркилиши муносабати билан ижтимоий тармоқда #SaveBorovsky хэштеги тарғиботи бошланди…
Талабалар хам йиғилиб петиция қилишса балки сақлаб қолинар ва балки тергов янада чуқурлашиб ўша вазирликкача тақалар. Балки!
Бир жиноят иши шоуси шунчалик бўлар эй…

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *