Рамазон закоти қабули давомланмоқда!

Рамазон закоти қабули давомланмоқда!

- in Yangiliklar
76
0

 

1-июнь кунги йиғилган 20.992.500 сўмлик хайриянинг хисоботини ва бугунгача яна йиғилган Рамазон закоти хисоботини хам тақдим этмоқдамиз. 

 

1-июнь кунги йиғилган моддий хайрияга сотиб олиб тарқатилган мухим дори дармонлар: 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1-июнь куни 27-нафар қон топширган донорларнинг хар бир қони доимгидек хужжатланиб, хар бирига маълумотномалар олиб улар қонга мухтожларнинг ўзлари ва ёки ота-оналарига шахсан топширилди.

 


 

Қуйидаги фотохисобот эса муборак Рамазон ойи муносабати билан шу кунларда бемор болаларга умумий хисобда 18.680.000 сўмлик хайрия қилганларни моддий хайрияларини 17-июнь куни жамоамиз тарафидан керакли дори-дармонлар олиб топширилгани хақида:  

 

 

Моддий хайрия: Нодира, Абдуллох Умар, Нигора, Комила, Шерзод ва Шахло.

 

 

 

Шу ойни ўзидаёқ 1-июнь байрами ва бугунга қадар умумий хисобда 39.672.500 сўмлик дори дармонлар тарқатилди. 

 

 

Хотирингиз жам бўлсин, топширган бир томчи қонингиз хам қилган моддий хайриянгиз хам   аталган жойига етказилган ва бу хақида сизларга имкон қадар хисоботлар доимгидек тақдим этиб борилмоқда.

Аввало қилган савоб ишингиз беморларга мадад бўлиб ижобий натижасини берсин, сизлардан эса Аллох рози бўлиб қилган эзгу амалларингизни ўз даргохида қабул қилиб ажрини беришини ва истаган тилакларингизга етказишини сўраб қоламиз.

 

 

Рамазон закоти қабул қилиш давомланмоқда ва 24-июньга қадар қабул қилинади .

Боғланиш +99894 6952121 (+телеграм хам шу рақамда)

 

Моддий хайрияни шунингдек пластик карточка орқали хам қўйидаги карточкаларга payme ва click ўтказишингиз мумкин:

“Фахрли инсон” учун пластик карточкалар:

kapitalbank 8600 4904 3948 5889

trastbank 8600 3036 7140 8958   

 

“Фахрли инсон” хайрия тарғибот лойихаси хақида батафсил маълумотлар: http://sayyod.com/faxrliinson

 

Суратлар муаллифи Нодира Тўраева.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *