Тошбағирни хам йиғлатадиган клип…

Тошбағирни хам йиғлатадиган клип…

- in Yangiliklar
110
0

 

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Рахимхоннинг навбатдаги ижод намунаси хечкимни бефарқ қолдирмаслиги аниқ.

Беихтиёр кўзларингизга ёш келтирадиган лавхалари етарли. Бунга эса актерларнинг махоратли ўйини сабаб бўлиб шундоқ хам таъсирли бўлган  қўшиққа жудаям мос туширилган. 

 

 

“Онам” қўшиғига ишланган клипда бош қахрамонни хаётидаги қора чизиқларда акс этадиган суйгани ва дўстлар хиёнати, касбидаги нохақлик ва бу хаёт зарблари камига  ортдан берилган росмана зарба туфайли ногирон бўлиб қолиши хамда бу оғир дамларда унга фақат онаси далда бўлгани тасвирланади.

 

 

 

Энг таъсирли сахна… 

Бу актерни энди кўришим ва унинг бу клипдаги ролидан таъсирландим. Ишондим! Ишончли ва махоратли ижро этилган. 

 

 

Rejisyor- @sanjarmatkarimov: 
Qushiq muallifi – @mashxurbekyuldashev 
Bosh rolda- Shohida Ismoilova
Bosh rolda- @shoxrukhamdamov 
Prodyusser- @mrphotouz 
Badiiy rahbar- @ahmadxodjimatov 
Admin- @jama_akhmedov 
Оperator- @Dilmurod_Turdiboyeb
Rassom-@Dilshod_Nuriddinov
Stilist- @___fiora___ 
Grimda- @Ekatenina_Seryakova
Pom.rejissor- @muhiddintursunov 

 

Қани энди хамма фарзандлар хам онасини шундай гулларга буркаса…. Биз   миллион миллион гулларни фақат суйган қизига тақдим этилишига кўникканмиз. Чунки   бир умрлик она ёдидан кўтарилиб бир кунлик таниш қизларга сажда воқеалари атрофда бисёр.

Бу клипни ёшларга шу тарафлама хам  тарбиявий жихатлари   етарли бўлишига ишонаман. 

 

 

Хуллас, лидерлик тахаллусига монанд сардорликдаги яна бир клипларнинг сардори билан Сардор Рахимхонни табриклайман!

Бу ижод намунаси билан хам  у  хамиша олдинда бўлишга содиқлигини яна бир бора исботлади. 

 

Офарин!

 

ЮТУБда томоша

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *