МУХЛИС-ШОУ сўнгги 7-шарт: Фонограмма!

МУХЛИС-ШОУ сўнгги 7-шарт: Фонограмма!

- in Yangiliklar
79
0

 

Нихоят “МУХЛИС-ШОУ” реалити лойихасининг сўнгги вазифаси хам тугади. 

Иштирочилар бу шартда ўзлари истаган қўшиқни студияда куйлаб фонограмма сифатида тақдим қилиши керак бўлди.

Эслатиб ўтамиз иштрокчилар бу шартгача барча вазифаларда фақат ва фақат жонли куйлаганлари видеога ёзиб олиб тақдим этилаётганди.  Барча хонандалар каби   овозига бирорта хам эффект бериб компьютерда ўзгартириш хуқуқидан иштирокчилар махрум бўлгандилар.

Сўнгги шартда эса уларга бунга имкон бердик.

 

Шохрух рэпернинг мухлиси Сардор ўз кумирига содиқ тарзда Шохрухнинг “Лайли ва Мажнун” қўшиғини куйлади, Райхоннинг мухлисаси Мунира хам ўз кумири ижодидан “Сен кетдинг” қўшиғини куйлади.

Гулсанам Мамазоитованинг мухлисаси Бахтигул  эса Мухриддин Холиқовнинг “Лайлим” қўшиғини Насиба Абдуллаева талқинида куйлади. Сардор Рахимхоннинг мухлиси Сардор хам бошқа хонанда репертуаридан танлаб “Сахар” гурухининг шлягери бўлган “Ёмғир” қўшиғини тақдим этди.

 

Бахо бериш сиздан ва финалга чиқадиган учликни аниқлашингиз қолди.

 

ЮТУБДА тинглаш

 

Сайтимиздаги Sayyod.com/ovozber манзили ва телеграмдаги @sayyoduz расмий каналимизда бу шартдан ўтганларга овоз беринг!

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *