"Ўзбекконцерт"дан янги қоида ва огохлантиришлар!

- in Yangiliklar
156
0

“Ўзбекконцерт” бирлашмаси тарафидан сайтимиз учун махсус ва эксклюзив тарзда қўйидаги шов-шувли элементлари етарли бўлган хабарлар тақдим этилди:

 

1. 1-июльдан бошлаб лицензиатлар (лицензияси бор хонандалар)  билан тузилган шартномага  ўзгартириш  киритилиб унга асосан “Ўзбекконцерт” қошида бадиий кенгаш ташкил этилиб,    барча эстрада хонандалари клиплари эфир ва интерент тармоқларига, хусусан youtube порталига хам  чиқишдан аввал “Ўзбекконцерт” га топширилади ва кенгаш тавсиясига асосан санъаткорни хохишидан келиб чиққан  холда эфир ё интернет тармоқларида намойиш этилишига  рухсат берилади.
Кенгаш  жамоатчилик асосида бўлиб  “Ўзбекконцерт”дан масъул ходимлар аъзо бўлишмайди ва    клипмейкер, режиссер,  шоир, сайқалчи ва бастакорлардан ташкил топган бўлади.

Яна бир мухим жихати: клип бўйича ғоя ва сценарийни олдиндан кенгашга тақдим этиб тасдиқлаб олиш имкони хам мавжуд . Бу билан клип тайёр бўлиб лекин бадиий кенгашдан ўтмай ортиқча харажатга куйиб қолмасликни бартараф этади. 

 

2. Лицензиатларни  қўллаб-қувватлаш ва  енгиллик яратиш борасида кўплаб қарор ва фармонлар қабул қилинмоқда ва  шулардан бири 2017-йил 15-май кунги Вазирлар махкамасининг  270-сонли қарорига мувофиқ,  2016-йил 9-декабрьда қабул қилинган 354-сонли қарорни айрим бандларига ўзгартиришлар киритилган.
Унга мувофиқ аввалги кучда бўлган лицензиатларнинг давлат божи бир йиллик мажбурий  бўлиши бекор қилиниб, янги қарорга мувофиқ эндиликда лицензия учун тўланадиган давлат божи камида 3 ойлик бўлди . 
Бу билан  мавсумий  (сезон) қулайлик яратилиб   бир йиллик лицензияларни  мавсум билан боғлиқ айрим холларда вақтинча тўхтатиб туришдек  ноқулайликларни бартараф этади ва ёш хонандалар учун молиявий қулайлик яратилади. 

 

Расмий огохлантиришлар:

3. Кўплаб таниқли  хонандалар бугунги кунгача лицензия тўловларини тўламай юриши холатлари кузатилмоқда ва  уларга расман қатъий огохлантиришни маълум қилиб,  1-июльдан бошлаб Республика бўйлаб хонандаларни қонуний фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида рейдлар  ташкил этилади хамда лицензиясиз фаолият юритаётгани учун қонунда  белгиланган тартибда чоралар кўрилади . 
Шу сабаб  олдини олиш хамда   лицензия учун тўловларни ўз вақтида тўлаш хақида огохлантирамиз!

 

4.  Қонунда белгиланган тартибга мувофиқ лицензиатлар якка тартибдаги тадбиркор хисоболанади ва даромад солиғидан озод этилган, шунингдек солиқ кодексига асосан уларга ижтимоий мажбурий  суғурта тўлови белгилаб қўйилган . 
Бугунги кунга келиб, санъаткорларга шунчалик шарт шароитлар , имтиёзлар (хусусан даромад солиғидан озодлиги хам)  яратилишига қарамасдан айрим хонандалар томонидан  шу ижтимоий мажбурий суғурта  тўловларини  тўламаслик холатлари кузатилмоқда. 
Жорий йилнинг 10-июлига қадар ушбу ижтимоий мажбурий суғурта тўловларни тўлашдан бош тортаётган хонандаларни лицензиалари бекор қилинишини маълум қиламиз ва бу хақида огохлантирамиз!

 

“Ўзбекконцерт” бирлашмаси лицензия бўлими бошлиғи
Одилжон  Абдуқаххоров

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Кумирлар шарти!

  Озодбек, Райхон, Ботир, Алишер ва Самандар  Мухлис-шоу-2