Озодани қўшиғини Гугуш куйлади.

- in Yangiliklar
145
0

 

Айни дамда жўшқин ижод ва кетма-кет клиплар суратга олиш ишларию хамда…хиссиётлар аро мухаббат ошиёнидаги ширин онларга берилаётган хонанда Озода Нурсаидовани бир мавзу ранжитди.

Эронлик машхур хонанда Гугуш Озоданинг “Қол қол” қўшиғини берухсат “Гал-гал” дея қайта куйлагани етмаганидек яна муаллифни Озарбайжон халқ қўшиғи дея айтмоқда. 

 

 

Озода:- Фейсбукда менга юборилган манбадаги бу хабардан хайрон бўлганим етмаганидек яна ўша ерда кўзим туган  изохда кимлардир аслида бу қўшиқни Озода  ўғирлаган деганига чидаб туролмаяпман. Қўшиқни мусиқасини 2003-йил шахсан ўзим ёзганман. Матн эса Бобур Бобомуродга тегишли.  Гугуш эса уни Озарбайжон қўшиғи дея айтмоқда. Менимча қўшиғимни бирорта Озарбайжонлик қайта ўз талқинида “Гал гал” деб куйлаган бўлса Гугуш уни эшитибми қайта куйлаб Озарбайжонники деб ўйлаяпти чоғи. 

 

нақадар безбетлик?))

 

 

ГУГУШ – “Гал гал” ЮТУБДА томоша 

 

 

 

Юқорида айтганимдек шу кунлар  бир неча клипларни кетма-кет суратга олиш билан банд бўлган Озоданинг бир клипи жахон миқёсидаги телеканалларда намойиш қилиниши кутилмоқда. 

Тез кунда суратга олиш жараёнларидан эксклюзив видеорепортаж ва интервьюларни кутинг!

 

 

Сизларни қийнаётган анчагина интригалик саволларга жавоблар хам ўзини узоқ куттирмайди.)

 

 

 

Суратлар муаллифи Абдурахмон Садиков ва Нодира Тўраева. 

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Кумирлар шарти!

  Озодбек, Райхон, Ботир, Алишер ва Самандар  Мухлис-шоу-2