"Марди майдон" жонли ижро фестивали ТИКЛАНДИ!

- in Yangiliklar
165
0

 

2011-йил “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси тарафидан ва бизни сайтимиз хамкорлигида ўтказилиши бошлаган “Марди майдон” жонли ижродаги қўшгиқлар фестивали ёдингиздами?

 

Унутиб бўларканми? Ахир айнан шу лойиха сабаб қанчадан қанча иқтидорли ёшларни бағрига шамол тегиб эфирда промо ва рекламага қурби етмаганлар мана шу лойихада ўзларини намоёнлаб,   қўшиқ шинавандаларини лол қолдиришганини кўпчилик хануз тўлқинланиб гапиради. 

Ва айнан мана шу лойиха сабаб “Истиқлол” санъат саройида бериладиган концертлар сифати ўсиб, “Марди майдон” жонли ижродаги фестивальдан балки таъсирланиб ва балки уялиб таниқли хонандалар юз фоизли жонли концертлар бера  бошлаган пайтни мен ўзим гувох сифатида эслайман.

 

Бу хам майли, энг асосийси ва санъат оламида яхшигина шов-шув бўлгани бу лойиха муаллифи ва ўша пайт “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасида рахбарлик қилган Азамат Хайдаров ташаббуси билан юз фоизли жонли концерт берадиган хонандаларга концерт заллари арендаси текин қилингани хам хаққоний ва халол концертни кўпайишига сабаб бўлган.

Бизнинг сайт жамоаси ушбу лойихани жонкуяр тарғиботчиси сифатида  тақдирлангани ва лойиханинг логотипини айнан бизнинг сайт фанфоруми аъзоси ясаб бергани хам ёдингизда бўлса керак?)

 

 

Эътиборлиси,  Ўбекистон Давлат Консерваториясининг  оддийгина ва катта сахналардан фарқли ўқув сахнасидан бошланган ушбу лойиха бора-бора ривожланиб “Туркистон” саройига ва хаттоки йил якунидаги финал сони “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтганди. 

 

 

Ёш ижрочиларнинг ушбу фестивальдаги иштирокида кастингдан тортиб то сахнадаги ижросида баравар хаяжонланиб кузатиб, хар бир ёш ижрочиларга куюниб, уларни қўллаб-қувватлаб  ўтирадиган лойиха муаллифи Азамат Хайдаровнинг санъатга бўган мухаббатию хаққоний истеъдод сохибларига бўлган эътиборини эътироф этмай илож йўқ. Шунчаки “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси рахбари сифатида эмас, росмана ўз ишига содиқ ва жонкуярлигини четдан кузатган хамма билади.

 

 

Қанчадан қанча ёш ижрочилару ва хаттоки таниқли хонандалар хам ушбу лойихадаги иштироки учун имтиёзли лицензиялар билан тақдирланганичи? Бу хаққоний ижод йўлидаги росмана истеъдод сохибларини сараланишию ва уларга бўлган бундай рағбатлантириш жонли ижродаги ижодни ривожлантиришига катта туртки бўлганини хам тан олиш керак!

 

 

“Ўзбекнаво”да рахбариятлар ўзгариб боргани сайин хар бирига ушбу “Марди Майдон” лойихасини давомлашни сўраб мурожаат этгандик. Мақолалар қилинди…Бесамар…

Нихоят Азамат Хайдаров ўз лавозимига қайтгач нафақат  эндиликда “Ўзбекконцерт” дея юритила бошлаган давлат муассаси росмана жонланди, балки унинг фаолияти сезилар даражада жарангламоқда.

Керак бўлса шов-шувларга хам сабаб бўлмоқда.

Ишлаш дегани мана бундай бўлибди!

 

 

Хўш, “Марди Майдон”чи?

 

Бугун “Ўзбекконцерт” давлат муассасида “Марди майдон” Республика миқёсидаги жонли ижродаги қўшиқлар фестивали лойихасини тиклаш ва уни такомиллашган хамда мукаммал равишда ўтказиш бўйича қарор қабул қилинган.

Унга мувофиқ нафақат эстрада ва миллий йўналишдаги ижрочилар, балки опера ва миллий бахши йўналишилари хам киритилган.

 

Тўйбоп бўлмагани сабаб талабгор бўлмаган ушбу йўналишдаги ижрочиларни табиийки реклама ва промо учун имкони хам йўқ.

Бироқ “Марди майдон” сабаб энди тинловчилар савияси  хам  жонли хамда хаққоний ижро билан бойитилиб бошқа  йўналишдаги ижрочиларга эса ўз иқтидорини намоёнлаш учун  катта ёрдам  бўлиши тайин!

 

Хуллас, “Ўзбекконцерт”га офарин! Қарсаклар!

Тик туриб!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Кумирлар шарти!

  Озодбек, Райхон, Ботир, Алишер ва Самандар  Мухлис-шоу-2