8 соатлик "Соска-шоу!" Боғча битирув кечаси, қалай?

- in Yangiliklar
143
0

Бугун “Версаль” тўйхонасида соат 15:00дан то 23:00га қадар катта тадбир, қаторлаб лимузинлар…базм гижбадабанг стилида…

Тўй эмас!

Юлдузли тақдирлаш маросими?

Йўқ!
Нахотки битирув кечаси?
Ха!

Фақат боғча болалариники!!!

 

 

Ана бўмасам!

Тошкентни уч туманида филиали бўлган “Карьера” ўқув марказининг   «Карьера с колыбели» деб номланган  1 ёшдан то 7 ёш(!)гача бўлган мактабгача тайёрлаш  курси бугун битирувни мана шу тариқа ўтказмоқда.

Соат 15:00дан то 19:00гача 150тача  болалар учун  ва соат 19:00дан то 23:00га қадар уларнинг оналари учун базму жамшид!

 

Ўқув маркази рахбари тарафидан қатъий талаб асосида оналар ва болалар хаммаси бир хил алохида либос тиктириши ва хар бир болага лимузинда келиш талаби қўйилганлигини ўша ерда бўлган оналардан бири маълум қилди.
350.000 сўм хар бир боладан лимузинни ўзига.

 

 

“Версаль”да шарлар учириб, институтни тамомлаган талабалар киядиган академик тўртбурчак бош кийими боғчани битиргани учун кийилган… (академик боғчадирда) энг ажойиби:  лимузиндан жуфтлик билан (!) қиз ва бола бирга тушиб келиш урфлари….  7 ёшлик болаларни бу тариқа келишларини “лав стори” фотосессиясини қилаётган оналардан биргина “ЗАГСдан хам ўтишадими?” деб сўраш қолди.  

Номлари ёзилган кексми пироженоеми ейишган ва хоказо…

Хуллас дунёни ишини 7 ёшгача йиртиб чочиб қўйганларнинг шу даражадаги тантанасига тасанно! Ахир лойиқ! Ўзи бўладими туғилибоқ эмаклаш, юриш, эмиш, ейиш ва иштон хўллаш?

“Этож целая наука! Тяжкий труд!”

Нимани қойиллатди хали бу горшокдан кети энди узилганлар?-деган савол туғилади.

 

Тарбия нима бўлади?
Болаларку хозир тушунмайди буни, хали мактабни тугатганида хам бу онларни эсламайди ва хозир уларда ундай орзу хавасларам йўқ, аммо  ота-оналарига сингдирилаётган қандайдир ғалати урфлар сабаб қаерга пулини сарф қилишни билмаётган ва қутуриб кишнаётган чўнтаклар учун хизмат қилаётган шахсий ўқув даргохлари рахбарларини ким назорат қилади?

 
Бизни даврда мактаб тугул талабалар битирув кечалари бир ўқувчини уйидаёқ ўтарди.  Бир кўчани айланиб “Мустақиллик” майдони фонтани тагидан ўтиб музқаймоқ еб “ана  шуда бахтли битирув” деб ўтиларди.

Мана бу боғча болалар учун таниқли машхур юлдузлар хам хайратга тушадиган даражадаги тантана нимага керак?

Тушунаман, жаннатмакон юртда яшаётганимиз ва тўкин сочинликни бу бир кўринишидир аммо исрофгарчилигу хаддан ошишлик белгисимасми? Бошқа оила болалари буни талаб қилиб хархаша қилмайдими? Бу нарса урфга кирса нима бўлади?

Нахотки шу даражада бойликдан қутуриб кетяпмиз?!

 

Одамларнинг тўйи шунақа ўтмаяпти эй! Исрофгарчилик деб Ислом тарафлама хам қайтариб турилса, таълим тизими ишлар олиб борса ва хокимиятлар тўйлардаги исрофгарчиликка чек қўйиш борасида  қарорлар чиқариб турсаю буёқда боғча болалари давлат тадбирларини четда уялтириб мўлтиллатиб қўядиган даражада  катта тантана қилиб турса?! Тўғрисиде…

 

 Яна Рамазонда! Соат 15:00дан то 23:00гача!

Бирор ерда  сахарлик қилишга қўйишмаяптию 7 ёшлик болаларга 8 соатлик базму жамшид мумкин а?

Хеч бўлмаса улуғ кунларни хурмати йўқмикан?

Мабодо ўқув маркази рахбарияти бошқа миллат вакили бўлсаям :

Қайси менталитет бу? Ким бўлсаям , бошқа миллат вакилими лекин шу мамлакат ва шу менталитет ичидами, хурмат қилишга мажбур!

“В чужой монастырь своим уставом не ходят!”

 

Биласизми, 1-июнь “Халқаро болаларни мухофаза қилиш куни” ва “Фахрли инсон” хайрия тарғибот лойихасини 5 йиллик байрами Рамазонга тўғри  келгани учун , бу йил уни ўтказишга иккилангандим. Аммо бемор болакайлар учун бўлгани, улуғ кунларда хайрли ишларга тарғиб билан   хайрия лойихаси бўлгани учунам ўтказишга қарор қилинганди. Энди ўзимни фариштадек хис қиляпман…

 

Нима учун давлат тасарруфидаги ўқув даргохларга чиқарилган қарорга биноан битирув кечалари ўтказиш мумкин эмасу БОҒЧА болаларига мумкин?

 

Суриштирув ишларимиз натижасида бундай  лицензия билан ишлайдиган хусусий фирмага қарашли ўқув марказлари таълим вазирликларига қарамас эмиш… Табиийки улар томонидан назорат хам қилинмас экан. 

 

Қизиқ а? Нега энди қонун хаммага баб-баравар эмас?
Фирмаси бўлса “шохи борми?” Уларни ким назорат қилади?

 

Маънавият ва тарбия деб айюханнос соладиган  идораларни нега шахсий бўлса хам аммо фуқароларга ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯдан фаолият юритадиганларга назорат ваколати йўқ?
Бу қонунан нотўғрику!

 

Шахсий фирмага доир медицина марказлари хам соғлиқни сақлаш вазирлигига қаралмайдими шунда? Унда қассобхона каллахона бўлиб кетмайдими?

 

Нима учун бир тизим ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ўқув маркази давлат тасарруфида бўлмаса таралабедодлик мумкин?

 
Бир Республика фуқароларини ярмига қонуний тартиб таъсир қилса ярмига эса йўқ эканда… ғалати эмасми?

 

Хамма нарсани тушунамиз, орзу хавас ва бировни чўнтагию байрамига хам барибир.

Лекин хамма нарсани хам чегараси борда ўртоқлар! Ўз уйида эмас катта тўйхонада қилиняпти. Тўйхонадаги тўйларга чекловлар қанча?!  

 

Бир жамиятдамизку! Болани бегонаси бўлмайди, бир болага етти махалла ота-она! Хозирдан шундай талтайтириш бўлса эртага нима бўлади? Уларнинг эрка фарзандлари бошқаларни  фарзандлари билан дўст бўлмаслигига кафолат борми? Бу бир занжирку. 

Исрофгарчиликка курашамиз,  катталарни изза қиламиз бироқ …

Дунёни беринг болаларга! Аммо таълим ва тарбиявий дунёсини!

Исрофгарчилик ва талтайтиришни эмасда!

 

 

Юқоридаги вазиятга хам куласан ва хам куюнасан…эссиз…

 

Сомали ва Суриядаги болаларни кўз олдимга келтирсам…вей, узоққа бормайлик чекка қишлоқдаги болаларни хаммаси хам таълими тугул ўзи қорни тўқмикан? …эх…

 

Ишқилиб келажакда шу болаларни  ота-онаси куймасин! Шу асосийси!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Кумирлар шарти!

  Озодбек, Райхон, Ботир, Алишер ва Самандар  Мухлис-шоу-2