"Фахрли инсон" 5-йиллик байрамдан тўлиқ ВИДЕО

- in Yangiliklar
172
0

 

1-июнь кунидаги “Фахрли инсон” хайрия тарғибот лойихасининг 5 йиллик байрамидан тўлиқ видеони тақдим этарканмиз, шу билан бир қаторда хизматда бўлганлар ва жамоа вакиллари чехраларини хам намойиш этамиз.

Эслатиб ўтамиз, санъат оламидан хизматда бўлганлар хақида ушбу тадбирдан илк репортажлардан бири бўлган “Юбилей юлдузлари” фоторепортажи  сайтимизда чоп этилган.

Шу куннинг энг фахрли қахрамонлари бўлмиш қон топширган ва моддий хайрия қилганлар хақида хам фоторепортаж биринчилардан бўлиб сайтимизда чоп этилганди.

 

 

“Навруз” радиоси бошловчиси Миразим Султонов ва “Миллий” телеканал бошловчиси Отабек Тожибоевларнинг байрам бошқарувидаги хизматлари учун ташаккур. 

 

 

Қувноқ жамоамиз (чапдан ўнгга): Искандар Шукуров, Дилобар Сухбатова, Нодира Тўраева, Гулсум Азимова ва Шахло Қодирова

 

“Му5” ва “Миллий” телеканаллари мухбир қизларига алохида ташаккур! 

 

“Му5” ва “Миллий” Тв видеоператорларига, видеотасвирчи Жадид, суратга мухрлашга масъуллар   Абдурахмон Садиков, Тимур Кабулов,   Даврон Исоқов ва Самандар Зокиржоновларга рахмат. 

 

Суратчилар Абдурахмон ва Самандар.

 

Суратчи Тимур Кабулов 

 

Ноди, Диля, Гули ва Шахло)

 

Нодира Тўраева видео ва айниқса суратга олишда махорати юқори.

 

Ахир у кимсан таниқли ва махоратли суратчи Мухиддин Алининг шогирдларидан саналади)

 

Шахло Қодирова расман “Сайёд-медиа” МЧЖ рахбар муовини, 2011-йилдан бери Sayyod.comга мехнати беқиёс бўлиб, “Sayyod-media” ва “Фахрли инсон” лойихаларининг илк ғишт қуювчилари фундамент жамоасидан хисобланади) 

 

Дилобар Сухбатова жамоанинг  доимий вакили бўлмаса хам (асосий иши мактабда ўқитувчилик бўлгани сабаб) тадбирларимизда ва айниқса  “Фахрли инсон” лойихасида хамиша хизматда. 

 

 Улуғбек яқиндан “Фахрли инсон” ва сайтимиз лойихаларидаги жонкуяр ва фаол иштирокчиси. У ширинликлар бўйича “Фахрли инсон”ни доимий хомийси.

 

Бемор болакайлар учун бепул шарлар билан безатган Умар ва Дилфузаларга ташаккур! Уларни хизматларидан фойдаланмоқчи бўлсангиз +99890 1689060 рақами билан боғланишингиз мумкин. 

 

“Соғинч садоси” илк ўзбек интернет радиоси Uzbekradio.uz ходими Маъмурга катта рахмат. У нафақат лойихада иштирок этиб хисса хам қўшишга улгурди, балки тадбирни  ўзимиздан хам аввал интернетдаги жамийки ижтимоий тармоқларида ёритди. Содиқ хамкор, мехнаткаш ижодкор.  

 

интригантлар гурухи.

 

Диля, Имрон, Шахло ва Ноди

 

 

Хуллас, 5-йиллик байрамдаги кадр орти хизматдаги қахрамонлар билан таништирдик, демак навбат видеога:

ЮТУБДА ТОМОША

 

Келаси жума 7-июль бўлиб “Фахрли инсон” хайрия тарғибот лойихаси доимгидек ўз тартиб қоидасига биноан давомланади. 

 

 

“Фахрли инсон” хақида барча саволларингизга жавоблар ва батафсил маълумот учун манба 

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Кумирлар шарти!

  Озодбек, Райхон, Ботир, Алишер ва Самандар  Мухлис-шоу-2