Июнь ойининг сўнгги хисоботи

- in Yangiliklar
155
0

Ушбу суратни Хайитдан аввал инстаграм сахифасига қўйиб йиғилган  Рамазон закотларини айнан Хайитгача ўз жойига етказилгани хақида анонс бергандим.

Бугунги муборак Жума кунида ўша кунги сотиб олинган дорилар ва уларни тарқатиш онларидан батафсил фоторепортажни тақдим этамиз.

 

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида бу учинчи маротаба шифхонага бориб дори тарқатилиши:

-Биринчи бора 1-июнь кунги “Фахрли инсон” хайрия тарғибот лойихамиз 5 йиллик байрами кунига қадар йиғилган  20.992.500 сўмлик 
-Иккинчи маротаба 17-июнь кунига қадар йиғилган 18.680.000 сўмлик  

(иккисидан репортажга манба)

-Ва мана хозир тақдим этилаётган хисобот 17-июньдан то 25-июнь Хайит кунигача йиғилган  32.840.498 сўмлик дорилар хисоботи. 

 

Шунда, июнь ойида умумий 72.512.998 сўмлик дорилар болаларни шахсан ўзлари ва ёки улар билан ётган ота-оналарини қўлларига шахсан топширилганини маълум қилиб хотирингизни жам қиламиз!

 

 

Моддий хайрия: Туроб, Анвар ака, Жахонгир, Камилла Усмонова, Doniyor Sultanov,  Halilov Xurshid, Durdona, Abdugofurov Xojimurod,  Saburov Xikmat,  Abdusamiev Farrux, Dilshod,  Ubaydulla,  Dilya, Axmadjon, Bekzod, Muhiddin Ali, Shаvkat, Adxamova Maftunaxon

+ пластик карточкага тушган пуллар сохиблари.  

 

 

 

 

Барча моддий хайрия қилган яхшилардан Аллох рози бўлишини ва аввало бу беморларни тузалишига хизмат қилишини  хамда хайрия қилганларни Аллох ниятига етказишини тилаймиз.

Беморлар ва уларнинг ота-оналари дуода… 

Хайрия тарғибот лойихасига бефарқ бўлмагани  учун хар бир иштирокчига алохида жамоамиз номидан  ташаккур билдирамиз ва келаси жума июль ойининг илк жумаси 7-июльга тўғри келиши хамда унда барча қон топширишни истаган ва моддий хайрияда иштирок этмоқчи бўлганларни кутишимизни ёдга соламиз!

 

 

Эслатиб ўтамиз, кўпчиликни келиб моддий хайрияни топширишига йўл ёки вақт сабаб имкони бўлмагани учун  исталган пайтда “Фахрли инсон” лойихаси учун ишлайдин пластик карточкаларга ихтиёрий равишда моддий хайрия (пул) ўтказиши  мумкин.  

Қўйидаги карточкаларга payme ва click орқали ўтказишингиз мумкин бўлади:

kapitalbank 8600 4904 3948 5889

trastbank 8600 3036 7140 8958    

 

 

“Фахрли инсон” хайрия тарғибот лойихаси хақида батафсил маълумотларhttp://sayyod.com/faxrliinson  

Лойиха учун ишлайдиган телефон ва унга уланган телеграм рақами:   +99894 6952121  

 

Суратлар муаллифи Нодира Тўраева.
 

САЙЙИД-УЛ АЙЁМ МУБОРАК АХЛИ ЯХШИЛАР!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Кумирлар шарти!

  Озодбек, Райхон, Ботир, Алишер ва Самандар  Мухлис-шоу-2