Кўмилаётган ёшлик…

- in Yangiliklar
118
0

Кўмилаётган ёшлик… Яна бир ёш ва навқирон жусса яна “Минор” мозорига қўйилди. Калтакланиб вафот этган 17 ёшлик  Жасур ортидан хеч қанча вақт ўтмай мана 22 ёшлик Акмал деган йигит хам калтакланиб бу оламдан узилди.

 

Хаммаси уйдан! Хаммаси тарбиядан! Атрофга огох бўлинг, уйингизга қаранг, болангизни созланг! Кейин ўзингиз бағрингиз қон бўлмасин ва ё болангиз қўли қон бўлиб бир умр “қотилни ота-онаси” тамғаси билан қаддингиз букилиб юрмасин. Бир кунлик умрдаги олам олам орзулар шунга лойиқми? Бир болани катта қилишдаги хар бир қувончли онлар жавоби шунчамиди?

 

Тинч сокинликдан чўчинг, тўфони ичидадир, қизиқинг бирор спорт машғулоти биланми банд этинг. Атрофидагиларини кузатинг…Болангизни қалбини ўрганинг ва қулоқ тутинг.

 

Увол  ёшлик, хали хеч нарсани кўрмаган қаро ерларга эссиз ёшлик…

 

Жудаям таъсирланмоқдаман очиғи. Чуқур афсус ва оиласига хамдардлик билан бағри  бўшаб қолган яқинларига таъзиямни билдираман.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Сардор Рахимхон "Умидвор юрак" Мп3

  Тиним билмас ижодкор ва росмана энг энг