Ражабовлар: Юлдуз ва Адизни Чимёнда кўп кўришмоқда!

- in Yangiliklar
146
0

Шу кунларда  фамилядошлар Адиз Ражабов  ва Юлдуз Ражабоваларни Чимёнда кўп  учратиш мумкин бўлмоқда.

“Бир балоси бўлмаса шудгорда қуйруқ на қилур?” халқ мақоли табиийки бу холатда : “Бир ижоди бўлмаса тоғда актер на қилур?” деган жойидан:

 

 

“Ўзбекфильм” томонидан суратга олинаётган “Ёлғон гирдоби” фильмининг режиссерлиги ва бош қахрамонлардан бирини талқин этиш Нозим Тўлахўжаев зиммасида. 

 

Фильм  турли ноқонуний ва жамиятни ичидан емирилишига сабабчи бўлган давр вабоси  – зарарли бўлган оқимлар хақида бўлиб унда юқорида саналган ижодкорлардан ташқари яна   Жумадилла Раметов, Боир Холмирзаев ва Райхон Уласеновалар бош ролларни талқин этишади. 

 

 

Нозим Тўлахўжаев, Боир Холмирзаев ва Райхон Уласевновалар “Ёлғон гирдоби” фильмида салбий образда намоён бўлиб улар айнан мана шундай ноқонуний ва экстреместик оқимларни рахбари сифатида гавдаланишади. Актрисалар Юлдуз ва Ситоралар эса аксинча, адашиб шу оқимларга тушиб қолганлар ролида. 

 

 

Адиз Ражабов:- Турли ноқонуний оқимлар кириб келган пайтлари уларнинг рахбарларига одамлар хаттоки ўз уйларини хам бериб юборишгани тўғрисида эшитгандим…  “Ёлғон гирдоби” фильмидаги ролим фильм давомида кутилмаган бурилиш ясайди деса хам бўлади чунки қахрамоним образи фильм ўртасига  етганида очилади. Ўзгаради деса хам бўлади. Шу сабабдан хам хозирча ролимни тўлиқ очиқлай олмайман. Фильм мохияти ва ундаги касб билан боғлиқ умумий тушунчаларга эга бўлганим сабаб хам мазкур фильмдаги ижроим қийинчилик туғдирмаяти. 

 

 

Долзарб мавзудаги ижтимоий муаммолардан бирига яна бир версия яратилар экан бу сафар Нозим Тўлахўжаевнинг нигохи ва махортига бахо берамиз. Асосийси  диндан илми фақир бўлган ва балки иймони суст бўлганларга бу ижод намунаси мухим дарсликни ўтайди деб ният қиламиз. 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Сардор Рахимхон "Умидвор юрак" Мп3

  Тиним билмас ижодкор ва росмана энг энг