Қизиқчилар беморларни устидан кулмасин!

- in Yangiliklar
105
0

Инстаграмдаги шахсий сахифамизга келадиган хатлар орасида биттаси диққатимни тортди. Қизиқчиларни устидан танқиду аммо хат муаллифи рост муаммони кўтармоқда, нима учун қизиқчилар беморларни устидан кулишади?

Ш:- Очиғи бу сатрларни йиғлаб ёзаяпман… Мени онам олий маълумотли, зиёли инсон бироқ табиатан бир камчиликлари бу тутилиб гапиришлари. Оилавий телевизор томоша қилаётганимизда мана шундай тутилиб гапирадиганларни хажвия қилингани эфирга узатилди. Онам секингина ух тортиб бошқа каналга олдилар.  Дудуқ одам бемор саналади ва уни устидан хазилни нимаси кулгулик? Ким бундан шодланаркин? Бачкана одам хам касаллик учтидан кулмаса керак. Бу нарса бировга оғир ботиши ва кўнгилни оғритиши мумкинлигини нега ўйлашмайди? Касал одамни мазах қилиб камситишга нега халқ жим?

Мени ишхонамдаги бир хамкасбимни хам фарзанди  бироз тутилиб гапиради ва унинг айтишича телевизорда мана шундай кўрсатувлар ёки фильмлар бўлса уни болалар боғчасида мазах қилишаркан. Ўша кунлар у уйга йиғлаб қайтади. 

Нима учун бундай бағритошлик? Бу Аллоохнинг берган дардику. 

Одамларни ва ўша қизиқчиларни  кўнглига рахм ва ақлига фаросат  ато этишини Аллохдан сўрайман.  

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Кумирлар шарти!

  Озодбек, Райхон, Ботир, Алишер ва Самандар  Мухлис-шоу-2