18+ : Кожвенеролог билан сухбат

- in Yangiliklar
115
0

 

Интернет оламида фаолият юритар эканман унинг фойдали тарафларидан кўра зарарли бўлган иллатлари хақида ўйлаб унга қарши фойдали қўлланмалар тайёрлашга киришдим.

Масалан ўсмирлар, ёшлар ва умуман барча учун интернет оламининг мумкинлик даражаси  истаган хохишини қондирадиган нарсага хам айланмоқда. Натижада ўсмир ва ёшлар интернетдаги турли уятсиз фото ва видеолардан хузурланиб ўзларини қондиришга тобе бўлиб қолмоқда.

Қарабсизки жамиятда жинсий сустлик ва бепуштлик юзага келмоқда. Нега деган саволга бугунги сухбатдан жавоб оласиз. 

Артистлар билан сухбат ўз йўлига аммо жамият учун хам хизмат мухим! Биласизми ўзим отаман ва эртага болам интернетга кирганида   тарбиясига фойдали ва бошқа  барчани фарзандига бирдек фойдали қўлланмалар тайёрлашни лозим топдим. 

Жамиятда хар бир оилада нафақат жинсий тарбия балки умумий стандарт тарбия суст ва ёки умуман йўқ бўлган оилалар мавжуд. Кимлардир уялади кимлардир ўз фарзандига бундай мавзуларни оча олмайди ва натижада хар кимники ичида, ичидагиси эса комплекс ва турли рухий хасталикларни хам юзга келтиради. Шундайлар учунам мана шундай сухбатлар қўл келса ажабмас.

Шу кунгача бирорта журналистни мана шундай  жудаям мухим ва айниқса бугунги интернет даврида керакли сухбатларни ўтказмаганига хайратландим. 

Русларни сайтларида бундай маълумотлар сероб, бироқ уларни таржима қилиб тақдим этишни ижодкор сифатида ўзимга лозим топа олмайман.

Ахир бошқа аксар сайтлардаги таржимонликка қарам бўлмаслик учун ўзимда етарли ижодим борлиги ва муаллифлик оригинал ғоялар асосидаги лойихаларимиз борлигиданам хабардорсиз)

 

 

Хуллас, буёғига ўша санъат оламига доир ижод махсулотлари билан бир қаторда жамиятга мухим бўлган турли касб сохиблари ва долзарб мавзуларда сухбатлар хамда лойихалар тайёрлаймиз.

Бунда сизларни изохлардаги таклифларингиз керак бўлади. Кейинги сухбатдош балки иммунолог, педиатр, терапевт, ДАН ходими, ДСИ ходими ва хатто махсулот ишлаб чиқарувчи хам бўлиши мумкин. Асосийси халқнинг НЕГА? ва ҚАНДАЙ? саволларига жавоб олиб керакли маслахатлар бера олсин. 

Хозирча эса мехмонимиз олий тоифали шифокор кожвенеролог Исроилов Хикматжон Туйғунович билан қўйидаги мавзулардаги сухбат:

 

 

-Уйланмаганга маслахат: қизликни аниқлаш, тўйгача текширувлар нечоғлик ишончли? Тиктириш?

-Онанизм,  мастурбация зарари ва ЕЧИМ!

-Бассейнга бориш хавфлими? Нима касалликлар юқади? Бассейндан хомиладор бўлиб қолиш мумкинми?
(Шифокорнинг ўзи бассейнларга оилавий бормас экан). 

-Терлаш, сасиш  ва соч тўкилиши.

-Жинсий майлни сўндириш, вақтинчалик бўлса хам…зарарли?

-Хайвонлардан юқувчи тери таносил касалликлари.

-Мини юбка ва тор либослар  зарари.

-Псориаз, витилиго, папиллома, угри-хуснбузар ва сепкиллар хақида хам. 

-Бепуштлик ва ЭКО

-Аборт қилган болалик бўла олмайдими?

-Фақат вохада бўлган касаллик…у нима?

-Ботокс…

-Қўлга сепиб ё қуйиб тозалайдиган спиртли антибактериал геллар терига зарарми? 

-Маникюр хоналариданам юқадими таносил касалликлари? 

-Қайси тери таносил касалликлари бепул текшириб бепул даволанади?

-Ўта асраладиган, нозик жой ёпиқлигича қолиб  асралгани маъқул…бироқ унга боғлиқ мавзулар эса йўқ! Профилактика!!!
 

ЮТУБДА томоша

 

 

 

 

 

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may also like

Кумирлар шарти!

  Озодбек, Райхон, Ботир, Алишер ва Самандар  Мухлис-шоу-2