Сумая-"Эй, Дилрабо"

Сумая-"Эй, Дилрабо"

- in Yangiliklar
33
0

 

Санъат оламида стилист визажист, имиджмейкер ва дизайнер сифатида таниш Лидия Андрэнинг “Сумая” тахаллуси билан кам эмас кўп эмас, нақ бирданига Ўзбек сахнасини хам хатлаб ўтган холда, жахон сахнасига кўз тикаётгани хақида, хабар бергандик.

 

 

Илк “Эй, Дилрабо” қўшиғига ишланган клипни томоша қилиб, ундаги Сумаянинг хатти-харакатларидан, аввалига,  у карате рақсини ижро қиляпти, деб ўйладим.  Стилист-каратист 

 

 

Таниқли стилист имиджмейкернинг ўз клипидаги имиджи, рости хайратлантирди… Халиги хажга  кетаётганларнинг либосини эслатса, бир хиндларнинг сариси ва бир монашкаларникига ўхшаб кетгувчи алламбало микс…

Бу бари “ўранганлик” маъносидаги шама, ўзидаги шишган лаблару, бармоқ ва  қўлларидаги татуировкалари фонида йиғлаётгандек)

 

 

Ўзи эса буни шундай изохлайди:

Сумая (Лидия Андрэ) :- Айнан мана шу маъно керак эди, яъни бизни кўринишимиз ва харакатларимиз хаётда четдан қандай кўринмасин ичимиздаги ибодатимиз ва Тангрига бўлган мехримиз ўзгача. Асосийси дилдаги гўзаллик ва мусаффо, ёруғлик нур таратиб турсин!

Бу қўшиқ менинг ижодий ибодатим деб бекорга айтмагандим. Мана шу маънони клипда шундай енгиллик, мусаффо, софлик, зилол,  ёрқин гўзалликлар билан уйғунлаштириб тақдим этишга харакат қилдик. 

 

 

Қўшиқ муаллифи Сухроб Кенжаев.  
Матн: Raj_Ahmad 
sound production Jasur Kenjaev
студия: Азия рекордс 
Клип режиссёри   Тимур Примкулов
post production Anvar Chariev 
post production of tizer Vacid Radjsbov 
Hojiakbar Usmonov

 

 

Сумаянинг ижро махоратига тўхталмаган холда (хали эртароқдир) умуман олганда қўшиқ менга ёққанини билдираман. Мусиқа ва хоказо жуда нафис. Клип хам мусиқага монанд, худди мусиқа жонлангандек. Шундай нафис ва бу билан бир қаторда шундайин жўшқин… Тўлқинлардек…уммондек…

Омадли уйғунлашган лавхалар! Примкуловга хурмат!

 

 

Сумаянинг ижодий ибодатини бир кўрингчи, сиз нима дейсиз? Нейтрал киши сифатида танқидниям, фикримча, минуслариниям, плюслариниям билдирдим. 

 

 

Сумая – “Эй, Дилрабо”

ЮТУБда томоша

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *